14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Фарғонада ёшларни иш билан таъминлаш масаласи қандай ҳал этилмоқда?

Фарғона вилоятида 2019 йил якунлари бўйича жами 49 168 нафар ишсиз ёшлар рўйхатга олинган.

2 дақиқа ўқиш163 марта ўқилди

Фарғона вилоятида 2019 йил якунлари бўйича жами 49 168 нафар ишсиз ёшлар рўйхатга олинган бўлиб, 2020 йилнинг январь-май ойларида 28 мингга яқини, яъни 56% ишсиз ёшлар бандлиги таъминланган. Улардан: 7 900 нафари 1-сектор ҳиссасига, 7 041 – 2-секторга, 7 017 – 3-секторга, 5 857 – 4-секторга тўғри келади.

«Арал»ликлар учун 3 қаватли мактаб қуриб берилди

Ўз навбатида ишсиз ёшлар қуйидаги соҳаларга жалб этилди. Тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш - 5 405 нафар ёш йигит-қизлар. Улардан 982 нафари тадбиркорликка йўналтирилиб, 38 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. 1693 нафари – текстиль корхоналарида, 1516 нафари - хусусий секторда (МЧЖ, ЯТТ ташкил этилди), 1214 нафари - бошқа меҳнат турлари, яъни нонвойлик, чилангарлик, сартарошлик, косибчилик, ҳунармандчилик ва бошқа соҳаларда бандлиги таъминланди.

Бундан ташқари, вилоятдаги 963 нафар ишсиз ёшлар - қурилиш соҳасига, 5173 – турли давлат ташкилот ва корхоналарига ҳамда 4 307 нафари - жамоатчилик асосида тури ишларга жалб этилган.

Ишсиз ёшлар бандлигини таъминлашда “Ҳар бир ёшга – бир гектар” дастури ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, вилоятнинг 11 854 нафар ёшлари қишлоқ хўжалиги соҳасига йўналтирилиб, 2 643 нафарига 10-30 сотихдан ер ажратиб берилди, жами 1 128 гектар. Шулардан 522 гектари адир ва текисликлардан, 606 гектари эса боғлар орасидан. Ушбу ажратилган ер майдонларининг 72 га - картошка, 172 - сабзавот, 189 га - полиз, 103 га - дуккакли, 345 га – мевали дарахтлар, 195 га – тут ва узум, 52 га - мойли экинлар экилди.

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

Пандемия сабабли хориждан қайтиб келган ёшларни ҳам иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йил бошида Фарғона вилоятида хорижга чиқиб кетганларнинг сони жами 58 316 кишини ташкил этган бўлса, ҳозирда 7 902 киши қайтиб келган. Шулардан 4 699 нафари ўтган давр мобайнида ишга жойлаштирилди. Хусусан, 1 100 нафари – қишлоқ хўжалиги соҳасига, 380 нафари – хизмат кўрсатиш соҳасига, 219 нафари – жамоатчилик ишларига ва 3 000 нафари – қурилиш соҳасига жалб этилган.

Бу борадаги ишлар Президент Халқ қабулхоналари, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган манзилли режалар асосида изчил давом эттирилмоқда.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади