# Фарғона

ИТСВ Фарғонада етиштирилган помидор ва қалампирнинг Россияга олиб кирилиши таъқиқланиши юзасидан изоҳ берди
Фарғона вилоятидан помидорларнинг алоҳида партиясида помидор мевасининг жигарранг тиришиқи вируси аниқланганлиги сабабли чекловлар жорий этилган. Шу билан бирга, ToBRFV ўсимликлар вирусининг янги штамми бўлгани учун Ўзбекистон ҳудудида илгари аниқланмаган. ЕОИИ мамлакатларида ҳам ушбу вирусга нисбатан тақиқ мавжуд эмас.

Фарғонада етиштирилган помидор ва қалампирнинг Россияга олиб кирилиши таъқиқланди
Ўзбекистоннинг ушбу ҳудудидан олиб келинган помидор ва қалампирларда жигарранг бурушиқлик вируси борлиги аниқланган. Фарғона помидор ва қалампирларига таъқиқ шунинг учун қўйилган.

Фарғонада етиштирилган шафтолилар қайси давлатларга экспорт қилинди?
Жорий йилда 47,7 минг тонна шафтоли меваси хорижга экспорт қилинди. Экспорт қилинган жами шафтолининг 16,7 минг тоннаси Фарғона вилояти ҳиссасига тўғри келган.

Ўзбекистон Туркия билан 39 та битим имзолади
Фарғона вилояти делегацияси Туркия Республикасига амалий ташриф билан борди. Ташриф чоғида Бурса Улуғдағ университетининг Марғилон шаҳрида филиалини очиш, “Фарғона-Истанбул”, “Фарғона-Анталия» ва бошқа йўналишларда авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Сўх тумани учун 500 та мақсадли қабул параметрлари ажратилади
Фарғона вилоятининг Сўх тумани учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосидаги 500 та ўрин миқдоридаги мақсадли қабул параметрлари ажратилади.

Фарғонада 500 дан ортиқ агросаноат хизматларини кўрсатадиган марказ фаолияти йўлга қўйилади
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси доирасида замонавий инновацион “Агрохизматлар маркази” фаолияти илк бор Фарғона вилоятида йўлга қўйилади.

Шавкат Мирзиёев: Энг катта ислоҳотим - ҳар бир оиланинг нури бўлган оналарни, хотин-қизларни рози қилиш
Марғилонда давлат-хусусий шериклик асосида Ҳунармандлар маркази қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ерда чеварларга 3,5 миллион сўмгача маош берилади.

Шавкат Мирзиёев: Имконият бўла туриб, биз кимни боқяпмиз? Халқимизни боқсак бўлмайдими?
Андижон вилоятида кальцит, Самарқандда кварц, Тошкент вилоятида каолин, Қашқадарёда дала шпати ва Фарғонада доломит хомашёси бор. Лекин йилига қарийб 650 минг дона сантехника товарлари импорт қилиб келинган.

Шавкат Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида 5 июнь куни Фарғона вилоятига сафар қилди.

Фарғонада ёшларни иш билан таъминлаш масаласи қандай ҳал этилмоқда?
Фарғона вилоятида 2019 йил якунлари бўйича жами 49 168 нафар ишсиз ёшлар рўйхатга олинган.

Экспортчилар учун муҳим янгилик: Фарғонада «мини экспорт бозори» ташкил этилди
“Мини экспорт бозори"да экспортёр, брокер ҳамда бевосита деҳқоннинг ўзи ҳам иштирок этади. Яъни боғбон ҳам бу бозор орқали чет эллик харидорлар билан тўғридан-тўғри олди-сотди ишларини амалга ошириши мумкин.

Фарғонада ички карантин постлари олиб ташланди
4 майдан бошлаб Фарғона вилоятида карантин постлари фаолияти тўхтатилди.