14 октябрь, чоршанба08:06Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш имтиҳонсиз бўлади

Қўшни давлатларда таҳсил олаётганлар талабалар ўқишни Ўзбекистонга имтиҳонсиз кўчиришлари мумкин. Ўқишини республикамиз олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ариза топшириш муддати узайтирилди.

1 дақиқа ўқиш3 604 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон)даги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўқишини республикамиз олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ариза топширишга рухсат этилган эди.

Аризаларни қабул қилиш муддати узайтирилди

Қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон) олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар ва уларнинг ота-оналаридан келиб тушган кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда, фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида аризаларни қабул қилиш муддати 2020 йил 15 мартга қадар узайтирилди.

Талабгорлар ўз ҳудудларидаги ишчи гуруҳларига керакли ҳужжатларни тақдим этишлари керак

Республиканинг барча ҳудудларида биттадан олий таълим муассасасида Ҳудудий ишчи гуруҳлари ташкил этилган.

Талабгорлар 2020 йил 15 мартга қадар доимий яшаш ҳудудида ташкил этилган ишчи гуруҳга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

  • ариза (жойида тўлдирилади);
  • рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома (транскрипт) нусхаси;
  • паспорт нусхаси.

Хориждан Ўзбекистонга ўқишни кўчириш контракт асосида бўлади

Хорижий олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Ўқишни кўчиришда ҳеч қандай имтиҳон бўлмайди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади