14 октябрь, чоршанба13:12Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

ТДИУ талабаларига банк ходимлари дарс ўтиши таклифи билдирилди

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўтказилган учрашувда Марказий банк Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Мирходжаев Улуғбек ТДИУда дарс машғулотларини банк ходимлари ўтишини таклиф қилди.

1 дақиқа ўқиш56 марта ўқилди

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, Марказий банк ҳамда акциядорлик тижорат банкларининг кадрлар билан ишлаш бўйича бошлиқлари иштирокида талаба-ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Марказий банк Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Мирходжаев Улуғбек ТДИУда дарс машғулотларини соҳадаги бугунги ислоҳотлар жараёнига монандлигини таъминлаш мақсадида банкларда фаолият юритаётган малакали мутахассисларни жалб этишни таклиф қилди.

Маълумот учун, сўнги ўқув йилида ТДИУнинг “Банк иши” таълим йўналишини тамомлаган битирувчиларнинг 67 фоизи, айни мутахассисликда магистратурани битирганларнинг 83 фоизи банк тизимида меҳнат фаолиятини олиб бормоқда.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади