14 октябрь, чоршанба10:42Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Ўзбек миллий таомлари Ҳиндистондаги фестивалда намойиш этилмоқда

Ҳиндистондаги “Суражкунд Мела” фестивали доирасида ўзбек миллий таомлари ҳам намойиш этиляпти. Ҳиндистондаги “The Societe” ресторани директори ўзбек таомларини ёқтириб қолди. Энди ресторан менюсига ўзбек миллий таомларини киритади

1 дақиқа ўқиш55 марта ўқилди

Ҳиндистондаги “Суражкунд Мела” фестивали доирасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкиллаштирилган “Uzbek Food Festival” ўзбек миллий таомлари фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ҳиндистонликлар ўзбек таомларига қизиқиш билдирди

Иштирокчилар ўзбек миллий таомларига юқори баҳо бериб, Ҳиндистонда ўзбек ошхоналарини кўпайтириш ҳамда ресторанлар менюсига миллий таомларимизни қўшишга оид таклифлар берди. Таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда хорижий ресторанлар томонидан ўзбек ошхонасига бўлган қизиқиш ортиб бормоқда, хорижий мамлакатларда ўзбек таомлари тобора оммалашиб бормоқда.

“The Societe” ресторани ўзбек таомларини ўз менюсига киритмоқчи

“Uzbek Food Festival” ўзбек миллий таомлари фестивали Ҳиндистондаги “The Societe” ресторанида бўлиб ўтмоқда. Ушбу ресторан директори Правен Наййар ўзбек таомларини албатта ўз менюсига киритишини маълум қилди.

Ўзбекистонлик ошпазлар ҳиндистонликларга маҳорат дарсларини ўтиб беришмоқда

Айни пайтда Бухоро вилоятидан ташриф буюрган машҳур ошпазлар Бобур Саматов, Бобур Турдиев, Манучеҳр Саидов ва Санжар Мусиновлар ҳиндистонлик ҳамкасбларига ўзбек таомларини тайёрлашга оид маҳорат дарсларини ўтмоқда. Ресторан раҳбари Правен Наййарнинг таъкидлашича, мазали ва тўйимли ўзбек таомлари фестивалга ташриф буюраётган меҳмонларга манзур бўлмоқда.

Фестиваль ҳали давом этади

“Uzbek Food Festival” ўзбек миллий таомлари фестивали жорий йилнинг 1 февраль куни бошланган бўлиб, 16 февралга қадар давом этади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади