14 октябрь, чоршанба08:55Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Меҳнат миграциясига оид Ўзбекистон-Жанубий Корея келишуви имзоланди

Кореяда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари учун маданий, таълим ва маслаҳат бериш лойиҳалари амалга оширилади.

1 дақиқа ўқиш120 марта ўқилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Жанубий Корея Республикасидаги ваколатхонаси ва Чхонан шаҳар чет эллик ишчиларни қўллаб-қувватлаш маркази ўртасида Кореяда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари учун маданий, таълим ва маслаҳат бериш лойиҳаларини тўсиқсиз амалга оширишда ўзаро ёрдам кўрсатиш тўғрисида Келишув имзоланди.

Мазкур Келишувга мувофиқ томонлар қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилади:

  • Ўзбекистон фуқаролари учун корейс тили ва бошқа ўқув курсларини ташкил этиш тизимини яратиш;
  • маданий тадбирларни ўтказиш ва ҳамкорликда зарур вазифаларни ҳал этиш;
  • Ўзбекистон фуқароларига маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатиш;
  • томонларнинг ҳамкорлиги учун зарур бўлган бошқа масалалар.
Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади