“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори бошқа ишга ўтди
2018 йилдан буён “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори лавозими фаолият олиб бораётган Дилором Ташмухамедова бошқа ишга ўтганлиги лавозимидан озод қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14 февралдаги қарорига мувофиқ, Дилором Гафурджановна Ташмухамедова бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ҳукумат ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори лавозимидан озод қилинди.
Дилором Тошмуҳаммедова Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” маркази директори лавозимида 2018 йил 12 сентябрдан ҳозирги кунга қадар фаолият олиб борган. У 2007—2015 йилларда Қонунчилик палатасининг спикери тайинланган.



