14 октябрь, чоршанба08:08Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

1 мартдан бошлаб вилоятларда ҳуқуқшунослик факультетлари очилиши мумкин

2020 йил 1 мартдан бошлаб вилоятлардаги олий таълим муассасаларида инновацион шакл ва услубларга мослашган ҳуқуқшунослик факультетларини очилиши мумкин.

1 дақиқа ўқиш464 марта ўқилди

“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Президенти фармони лойиҳаси ва 2020 йил Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Жумладан, фармон лойиҳасида "кенг жамоатчилик истакларини ва халқаро эксперт жамоатчилиги тавсияларини инобатга олган ҳолда", қуйидаги таклифларга розилик бериш назарда тутилмоқда:

  • вилоятлардаги тегишли салоҳиятга эга олий таълим муассасаларида ҳуқуқшунослик факультетларини очиш;
  • ҳуқуқшунос-педогог кадрлар малакасини узлуксиз ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш;
  • ўқитишнинг инновацион шакл ва услубларини, янги педагогик технологиялар, интерфаол ва ситуацион машғулотлар ўтказишни жорий этиш назарда тутилади.
Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади