14 октябрь, чоршанба08:07Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

"Лола ва кабоб" фестивалида ҳаво шарида текинга учишингиз мумкин

Қашқадарёда ўтказиладиган "Лола ва кабоб" фестивалида 20та ҳаво шари учирилади. Фестиваль иштирокчилари ушбу шарларда 5 дақиқа бепул учушлари мумкин.

1 дақиқа ўқиш75 марта ўқилди

Ўзбекистон Гастрономик Туризми ассоциацияси ва Ўзбекистон Аэронавтика Федерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган.

100 нафар Халқаро тоифадаги хорижлик ҳаво шари учувчилари келади

Ўзаро ҳамкорликнинг илк босқичи сифатида, апрел ойида Қашқадарё вилояти Ғузор туманида ўтказиладиган "Лола ва кабоб" фестивалида 100 нафар Халқаро тоифадаги хорижлик ҳаво шари учувчилари "Лола ва кабоб" фестивалининг очилиш маросимида 20та ҳаво шарида учишлари кутилмоқда.

Шоу тарзида томоша кўрсатилади

Парвоз давомида шоу тарзида томоша кўрсатишлари, шунингдек, фестивал иштирокчилари ҳаво шарларида 5 дақиқа давомида бепул парвоз этишлари учун шароит яратилиши кутилмоқда.

Ҳамкорликда бошқа лойиҳалар ҳам амалга оширилади

Ассоциацияси ва Федерация ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик орқали келажакда Гастромомик фестивалларда ҳаво шарлари учирилишини йўлга қўйиш ва бошқа бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади