14 октябрь, чоршанба10:46Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Жорий йилда қабул тест синовлари 2 та мутахассислик фанларидан ўтказилади

2020–2021-ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2 та мутахассислик фанларидан ўтказилиши режалаштирилмоқда.

1 дақиқа ўқиш1 394 марта ўқилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази жорий йилда олий таълим муассасасига абитуриентларнинг уйидан чиқмаган ҳолда рўйхатдан ўтишини ташкил этиш чораларини кўраётганини таъкидлади. Шунингдек, кириш тест синовларини содда шаклда ва қисқа вақт ичида ўтказиш каби енгилликлар яратиш бўйича ҳам керакли ишлар олиб борилмоқда.

Шавкат Мирзиёев жорий йилда имтиҳонларни соддароқ шаклда ўтказиш бўйича топшириқ берди

“Жорий йилнинг 30 апрел куни Президент раҳбарлигида ўтган йиғилишда белгиланган топшириқлар ва тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик, идора, ташкилотлар томонидан киритилган таклифлар асосида фақат 2020–2021-ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2 та мутахассислик фанларидан ўтказилиши режалаштирилмоқда”, дейилади ДТМ хабарида.

Шунингдек, мавжуд карантин ҳолатидан келиб чиқиб, инфекция бутунлай бартараф этилмаган шароитда абитуриентларнинг 1000 ўринлик биноларда 3-4 соат қолиб кетишига йўл қўйиб бўлмаслиги, шунинг учун мазкур ўқув йилида тест синовлари ўтказиладиган биноларда кўпи билан 700 тагача ўрин тайёрланиши белгиланмоқда.

ДТМга кўра, ҳар бир абитуриент учун камида 3 кв.м жой ажратилади, санитария-гигиена талабларига биноан, уларда ниқоб, қўлқоп билан тестда иштирок этиши таъминланади. Aбитуриентнинг тана ҳарорати ўлчангач, бинога киритилади. Бинолар камида 4 маротаба дезинфекция қилинади. Буларнинг бари тест топширувчилар, гуруҳ назоратчилари ва жараёнга жалб этилган бошқа шахсларнинг саломатлигини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади.

Қайд этилган ушбу жараён ҳам карантин чекловлари бутунлай олиб ташлангандан сўнг амалга оширилади.

Кейинги ўқув йилидан бошлаб, ҳамма жараён белгиланган тартиб-қоидалар асосида бўлади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади