14 октябрь, чоршанба08:07Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хусусий бандлик агентликлари томонидан алданган фуқаролар сонини маълум қилди

Хусусий бандлик агентликлари томонидан 9 мингдан ортиқ фуқаролар жабр кўрган. Фуқароларнинг пуллари фирибгарлик йўллари билан ўзлаштириб юборилган.

1 дақиқа ўқиш48 марта ўқилди

Хусусий бандлик агентликлари 9338 нафар фуқародан қарийб 79,1 млрд сўмни фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб олган. Бу ҳақда АОКА залида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

Вазирликнинг реестридан 104 та юридик шахс рўйхатдан ўтган, улардан 75 тасига хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича лицензия берилган.

Ўтган давр мобайнида 55 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси бекор қилиниб, уларнинг сони бугунги кунда 20 тани ташкил этмоқда.

Бугунги кунда 11 та ХБАнинг 51 нафар раҳбар ва масъул ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади