14 октябрь, чоршанба08:55Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

14 ноябрдан хусусий бандлик агентликлари фаолиятида жиддий ўзгаришлар жорий этилди

«Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун қабул қилинган. Ушбу қонун кучга кириши муносабати билан бугунги кунда бир қатор хусусий бандлик агентликлари ҳам лицензиясини бекор қилиш бўйича мурожаат қилмоқда.

1 дақиқа ўқиш63 марта ўқилди

АОКАдаги матбуот анжуманида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Муҳаммадзокир Маматхоновнинг маълум қилишича, «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун қабул қилинган. Натижада жорий йилнинг 14 ноябридан хусусий бандлик агентликлари фаолиятида жиддий ўзгаришлар жорий этилди:

  • эндиликда Ўзбекистондан ташқарида иш қидираётган шахслардан хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақ олиш тақиқланди. Бу хизматлар учун ҳақ хорижий иш берувчи томонидан тўлаб берилади;

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хусусий бандлик агентликлари томонидан алданган фуқаролар сонини маълум қилди

  • ҳар бир хизмат кўрсатиш шартномасини хусусий бандлик агентликлари «labormigration.uz» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтиши талаб этилади;
  • фуқароларни ишга жойлаштириш соҳасида кўрсатиладиган ахборот ва маслаҳат хизматларининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан ошмаслиги белгилаб қўйилди.

Қонуннинг кучга кириши муносабати билан бугунги кунда бир қатор хусусий бандлик агентликлари ҳам лицензиясини бекор қилиш бўйича мурожаат қилмоқда.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади