14 октябрь, чоршанба10:47Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистон жорий йилда энг кўп тўқимачилик маҳсулотларини Россияга экспорт қилган

2020 йилда Ўзбекистон 65 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган. Энг кўп экспорт Росияга – 543,6 млн доллар, Хитойга – 325,9 млн долларга амалга оширилган.

1 дақиқа ўқиш24 марта ўқилди

Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон қиймати 1,5 млрд AҚШ долларига тенг бўлган тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.

Бу йил 65та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган Ўзбекистон экспорт ҳажмини ўтган йилнинг 10 ойига нисбатан 209,9 млн AҚШ долларига оширган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 10 ой мобайнида Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

  • Россия – 543,6 млн;
  • Хитой – 325,9 млн;
  • Қирғизистон – 223,9 млн;
  • Туркия – 174,4 млн;
  • Польша – 37,1 млн;
  • Қозоғистон – 34,9 млн АҚШ доллари.

2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, тўқимачилик маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган ҳудудлар:

  • Тошкент шаҳри – 244,7 млн;
  • Андижон вилояти – 211,7 млн;
  • Фарғона вилояти – 201,1 млн;
  • Тошкент вилояти – 199,4 млн АҚШ доллари.
Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади