14 октябрь, чоршанба08:54Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Президент Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтариш бўйича кўрсатма берди

160 дан ортиқ мамлакатга тарқалган коронавирус инфекцияси туфайли Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларини мамлакатга олиб келиш учун чартер рейсларни амалга оширади. Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга олиб келиш 21 мартдан амалга оширилади.

1 дақиқа ўқиш330 марта ўқилди

Хориж мамлакатларидаги ва оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароларининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, Президент Шавкат Мирзиёев Республика махсус комиссиясига фуқароларни мамлакатга қайтариш бўйича авиарейсларни ташкиллаштириш бўйича кўрсатма берди. Бу ҳақда Ўзбекистнон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Комиссия Ўзбекистонга парвоз қиладиган қуйидаги чартер рейслар графигини тузиб чиқди:

  • 21 март куни Москва шаҳридан (Россия) соат 03:30да; Дели шаҳридан (Ҳиндистон) соат 17:30да;
  • 22 март куни Куала-Лумпур шаҳридан (Малайзия) соат 04.30да; Москва шаҳридан (Россия) соат 05:00да, Истанбул шаҳридан (Туркия) соат 06:00да ва Новосибирск шаҳридан (вақти аниқлаштирилмоқда);
  • 23 март куни Сеул шаҳридан (Корея Республикаси) соат 02:00да;
  • 24 март куни Джакарта шаҳридан (Индонезия) соат 07:00да;
  • 26 март куни Бангкок шаҳридан (Тайланд) соат 01:00да.

Бошқа мамлакатлардан фуқароларни қайтариш давом этади.

Ўзбекистонга қайтган фуқаролар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига кўра 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади