14 октябрь, чоршанба08:06Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

23 мартдан бошлаб Ўзбекистонда тўй ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш таъқиқланади

Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар ва шунга ўхшаш оммавий тадбирларни ўтказиш таъқиқланади. Бундан ташқари бир қанча объектлар ва хизмат фаолиятлари тўхтатилади.

1 дақиқа ўқиш256 марта ўқилди

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги мажлиси қарорига мувофиқ, барча ҳудудларда 21 мартдан бошлаб, бир қатор объектлар ва хизматлар фаолияти тўхтатилмоқда.

Ўзбекистонда 9 минг нафардан зиёд киши карантинга олинган

Хусусан:

  • кўнгил очар объектлар (шу жумладан, тунги клублар, дискотека);
  • спа ва массаж салонлар;
  • чойхона ва ошхоналар (уйга элтиб бериш хизмати бундан мустасно);
  • караоке, билярд заллари, чилим (кальян) марказлари;
  • компьютер ўйинлари хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик фаолияти турлари.

Шунингдек, 23 мартдан бошлаб, тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинади. Ушбу маросимларни зарур бўлган тақдирдагина ихчам ҳолда, яқинлари билан бирга 10-15 киши иштирокида ўтказиш тавсия этилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади