14 октябрь, чоршанба08:06Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Тошкент давлат стоматология институтида финляндиялик профессор-ўқитувчилар иш бошлади

Тошкент давлат стоматология институти жамоасига Финляндиянинг JAMK Амалий фанлар университети педагоглари қабул қилинди. Улар «Соғлиқни сақлаш менеджменти ва бошқаруви» фанидан маъруза ва амалий фанларни ўтишади.

1 дақиқа ўқиш81 марта ўқилди

Ўзбекистонда таълим тизимини комплекс ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш мақсадларига катта куч йўналтирилмоқда.

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш мақсадида, таълимдаги ҳозирги муаммоларни ҳал қиладиган, яқин йилларда самарали натижасини кўрсатадиган ва кейинги тараққиёт даражасини белгилаб беришда Финляндия таълим тизимини илғор тажрибасидан фойдаланиш тавсия этилди.

Тошкент давлат стоматология институти ва JAMK университети орасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган бўлиб, бугунги кунга қадар бир нечта лойиҳалар бўйича иш олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент давлат стоматология институти жамоасига 2 та JAMK Амалий фанлар университети педагоглари қабул қилинди. Финляндилик профессорлар Аннина Кангас-Ниеми ва Сари Ярвинен «Соғлиқни сақлаш менеджменти ва бошқаруви» фанидан маъруза ва амалий фанларни ўқитишга жалб қилиндилар.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади