14 октябрь, чоршанба09:00Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Болаларни муқобил парвариш қилиш хизматига 10 ёшдан катта болалар қабул қилинади

Болаларни кундузги вақтда парвариш қилиш ота-оналар билан хизмат ўртасида тузилган келишувга кўра амалга оширилади.

1 дақиқа ўқиш28 марта ўқилди
Юри Корсунцев

“SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳуқумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, эндиликда:

  • болалар маҳаллалари – болаларни муқобил парвариш қилиш хизматлари;
  • ёшлар уйлари – ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматлари;
  • ижтимоий марказлар – ижтимоий етимликнинг олдини олиш хизматлари деб номланади.

Қарор билан мазкур хизматларни ташкил қилиш тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Шунга кўра:

Болаларни муқобил парвариш қилиш хизматига қабул қилиш тарбияланувчи яшайдиган жой бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарори ҳамда ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг йўлланмаси асосида амалга оширилади.

Хизматга 10 ёшдан катта болалар уларнинг розилиги билан қабул қилинади.

Ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматига оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилалардаги ёшлар ваколатли органлар мурожаати асосида қабул қилиниши мумкин.

Ёшларнинг хизматга қабул қилиниши учун эркин хоҳиш билдириши қабулнинг мажбурий шарти ҳисобланади.

Ижтимоий етимликнинг олдини олиш хизмати Уюшма филиали ва/ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки бошқа ҳамкор ташкилотлар ҳудудида ташкил этилади.

Болаларни кундузги вақтда парвариш қилиш ота-оналар билан хизмат ўртасида тузилган келишувга кўра амалга оширилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади