14 октябрь, чоршанба09:00Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Нарзулла Обломуродов: Мораторий даврида 188 943 туп дарахт ва буталарни кесишга рухсат сўралган мурожаатлар келиб тушди

11 ой давомида табиатга 9 787,2 млн сўм миқдорида зарар етказилган. Бу ҳақда АОКАда ўтган матбуот анжмунида маълум қилинди.

1 дақиқа ўқиш13 марта ўқилди

АОКАда ўтган матбуот анжмунида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нарзулла Обломуродов мораторий давридаги ишлар ҳақида ахборот берди:

Мораторий даврида жисмоний ва юридик шахслардан жами 4018 та (10 ойлик ҳолатига) мурожаат келиб тушган, мурожаатларда 188 943 туп давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга рухсат сўралган.

Шунингдек, 20 ноябрь ҳолатига кўра, жами қонунбузарликлар сони 3 897 та, белгиланган жарима — 4 316,1 млн сўмни ташкил этиб, шундан 2 757,4 млн сўми ундирилган.

Табиатга етказилган зарар — 9 787,2 млн сўмни ташкил этиб, шундан 2 942,4 млн сўми ундирилган.

Ундирилмаган жарима ва табиатга етказилган зарарни ундириш мақсадида 338 та ҳолат бўйича (6 913,1 млн сўм) тўпланган ҳужжатлар тегишли органларга (суд, прокуратура, МИБ, ИИБ) киритилган.

17 та ҳолат бўйича қонунбузарлик содир этган шахсларга жиноий иш қўзғатилган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади