14 октябрь, чоршанба08:04Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Фақулотда ҳолат даврида қандай чоралар кўрилади?

Ўзбекистонда "COVID-19" коронавирус инфекциясининг республика ҳудудида тарқалишини олдини олиш мақсадида карантин эълон қилинди. Фавқулотда ҳолат даврида бир қанча эҳтиёт чоралари кўрилади. Кўрилган чораларга тўсқинлик қилганлар қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

1 дақиқа ўқиш185 марта ўқилди

Коронавирус тарқалиши туфайли фавқулодда ҳолат даврида қандай эҳтиёт чоралари кўрилади? Бу ҳақда халқаро тажриба маълумотларини келтирамиз.

  1. Махсус рухсатномасиз фуқароларнинг вилоятлараро кўчиши тақиқланади;
  2. Озиқ-овқат дўконлари, дорихона ва банклардан ташқари барча савдо объектлари ёпилади;
  3. Оммавий тадбирларни (10 кишидан ортиқ) ўтказиш тақиқланади;

    Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида карантинга олиш тартиблари эълон қилинди

  4. Ҳукумат эпидемияга қарши курашиш мақсадида тадбиркорларнинг мулкидан фойдаланиши мумкин;
  5. Бизнес ҳукуматдан кўрсатмалар олиши мумкин;
  6. Ҳукумат тиббий маълумотга эга фуқароларнинг умумий сафарбарлигини эълон қилиши мумкин;
  7. Фуқаролар уйда қолиш тавсияларига риоя этмаётганликлари хавфи сабаб ҳукумат армияни сафарбар қилишга тайёр;
  8. Ўқув жараёнлари тўхтатилади;
  9. Давлат хизматчиларининг аксарият қисми масофавий ишлашга ўтказилади, бу хусусий секторларга ҳам тавсия қилинади;
  10. Жамоатчилик тартибини, ўта муҳим давлат ва стратегик объектларни, шунингдек, аҳоли ҳаёти ва транспорт хизматини таъминловчи объектлар муҳофаза қилиш кучайтирилади;
  11. Тиббий кўрик ва даволанишдан бош тортган шахслар устидан ва карантин режимига риоя қилиш назорати кучайтирилади;
  12. Жисмоний ва юридик шахслар учун фавқулодда ҳолатларга риоя этмаганлик учун жарима солишдан то озодликдан маҳрум қилишгача жазо чоралари қўлланилади.
Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади