14 октябрь, чоршанба13:13Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Карантин вақтида Тошкент шаҳрига кимларнинг киришлари учун рухсат берилади

Ўзбекистон ҳудудида 2020 йил 24 март соат 00:01 дан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилади. Бу ҳақда 23 март куни “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

1 дақиқа ўқиш448 марта ўқилди

23 март куни “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида 2020 йил 24 март соат 00:01 дан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилади.

Унга кўра, коронавирусни республиканинг бошқа ҳудудларига тарқалишининг олдини олиш мақсадида бошқа ҳудудлардан Тошкент шаҳрига кириш (автобус, микроавтобус, енгил автотранспорт, авиақатновлар ва темир йўл транспорт воситалари орқали) тўхтатилади.

Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган шахслар, шунингдек Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтган ҳолда Тошкент шаҳрида меҳнат қилаётган давлат ташкилотлари ходимлари (нодавлат ташкилотларида – иш берувчининг тегишли рухсатномаси асосида) ҳамда юк ташиш билан боғлиқ ҳолларда Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишга рухсат берилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади