14 октябрь, чоршанба08:07Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш мақсадида фонд ташкил қилинди

Халқаро пресс-клуб "COVID-19"га қарши бутун дунёда олиб борилаётган кураш таҳлилига бағишланган сессияда Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳукуматга моддий ёрдам бериш мақсадида фонд ташкил қилингани ҳақида хабар берди.

1 дақиқа ўқиш2 267 марта ўқилди

23 март куни Халқаро пресс-клуб "COVID-19"га қарши бутун дунёда олиб борилаётган кураш таҳлилига бағишланган сессия ташкил қилинди. Унда Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев иштирок этди.

Содиқ Сафоев коронавирус офатига қарши кураш фақат ҳукуматнинг иши бўла олмаслигини, сенаторлар "Ўзбекистон Меҳр-шавқат ва саломатлик" жамоат фонди ташкил этиб, ҳукуматга моддий ёрдам беришга қарор қилганини маълум қилди.

"Шу жамғармага пул ўтказиб, ҳукуматга ёрдам бериш ниятида бўлганлар бизга қўшилишини сўраймиз", деди Содиқ Сафоев.

Жамоат фонди реквизитлари:

Манзил: 100027, Тошкент ш, Шайхонтоҳур тумани, к. Фурқат, 1-уй;

Телефон: 71-245-34-05, 71-245-34-47, 71-245-38-59;

Электрон манзил: mehr@info.uz;

Ҳисоб-рақамлари:

- 20 212 000 4001 0173 4001 (сўмдаги);

- 20 212 840 9001 0173 4001 (АҚШ долларидаги);

- 20 212 978 0001 0173 4001 (Евродаги);

Банк номи: "Ипотека-банк", Меҳнат филиал;

МФО: 00 423, ИНН: 200 897 248, ОКОНХ: 98 600.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади