Давлат томонидан тартибга солиш
765 та материал
ЖамиятПрезидент Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтариш бўйича кўрсатма берди
160 дан ортиқ мамлакатга тарқалган коронавирус инфекцияси туфайли Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларини мамлакатга олиб келиш учун чартер рейсларни амалга оширади. Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга олиб келиш 21 мартдан амалга оширилади.
СиёсатПрезидент коронавируснинг иқтисодиётга салбий таъсири ва глобал инқирозни юмшатиш бўйича Фармон имзолади
Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони имзоланди.
Иқтисодиёт ва бизнес1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ аудити ўтказиш тўхтатилади
2021 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ аудити ўтказиш тўхтатилади, жиноят ишлари доирасидаги ва юридик шахсларнинг тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган солиқ аудити бундан мустасно.
Иқтисодиёт ва бизнесАйрим фаолият тармоқларига олти ойлик имтиёз берилади
Президент Фармонига кўра, 2020 йил 1 апрелидан 1 октябрига қадар айрим фаолият тармоқлари учун солиқ юкларидан имтиёзлар берилади.
СиёсатИнқирозга қарши жамғарма тузилди
Президент Фармони билан Молия вазирлиги ҳузурида Инқирозга қарши жамғарма тузилди.
СиёсатШавкат Мирзиёев инқирозга қарши чораларни эълон қилди
Президент томонидан масъул ташкилотларга коронавирус таъсири энг юқори бўлган иқтисодиёт тармоқларига солиқ таътиллари ва кредит қарзлари бўйича имтиёзлар бериш, бюджет ссудалари ажратиш юзасидан вазифалар берилди.
СиёсатПрезидент коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа мурожаат қилди
"Мамлакатимизда етарли даражада захира мавжуд, хавотир ёки ваҳимага тушишга ҳеч қандай асос йўқ. Аммо кўпга келган бу балога қарши ҳаммамиз биргаликда, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз лозим", деди Шавкат Мирзиёев.
Сиёсат"Рақамли иқтисодиёт" бўйича яна бир муҳим ҳужжат имзоланди
Ҳужжатга кўра, “Рақамли Тошкент” комплекс дастурининг асосий вазифаси этиб шаҳар хизматларини бошқариш, ижтимоий соҳа объектлари, ишлаб чиқариш, йўл транспорт ва коммунал инфратузилманинг интеграциялашган ахборот муҳитини яратиш ва кейинчалик муваффақиятли тажрибани республиканинг бошқа ҳудудларида татбиқ этиш белгиланди.
ЖамиятАҳолини рўйхатга олиш тўғрисида қонун имзоланди
Қонун билан аҳолини рўйхатга олишнинг асосий принциплари белгиланди.
Иқтисодиёт ва бизнесХалқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) короновирус тарқалиши оқибатида юзага келувчи иқтисодий инқирозни бартараф этиш бўйича тавсияларини бермоқда
Жаҳон иқтисодиёти барқарорлигини сақлаб қолиш учун давлатлар томонидан қўшимча фискал қўллаб-қувватлашни амалга ошириш зарур. Ҳар бир давлат касалликнинг тарқалишидан зарар кўрган фуқаролар ва бизнес вакилларига касаллик бўйича тўланувчи компенсацияларни кўпайтириш ва таргетлашган солиқ имтиёзларини бериш орқали ёрдам беришини давом эттириши керак.
ЖамиятДСҚ: Бозорлардаги маҳсулотларга тақчиллик бўлмайди, нархлар ҳам кўтарилмайди
Барча йирик савдо марказлари, бозорлар, товар ишлаб чиқарувчилар, улгуржи етказиб берувчилар ва дорихоналарнинг батафсил рўйхати тузилиб, ҳар бирига давлат солиқ хизмати органларининг масъул ходимлари бириктирилган.
Иқтисодиёт ва бизнесКоронавирус туфайли жорий этилган карантин экспорт-импорт учун таъсир кўрсатмайди
16 март кунидан бошлаб Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида шахслар ва йўловчи ташувчи транспорт воситалари ҳаракатини вақтинча тўхтатиш бўйича қарор қабул қилинди. Мазкур чекловлар юк автомобиллари, авиа, темир йўл, дарё транспортларида юк ташиш билан шуғулланувчи шахслар, уларнинг транспорт воситалари ва ташилаётган ташқи савдо юкларига таалуқли эмас.
ЖамиятКарантин вақтида нарх-навони асоссиз оширганлар ва ёлғон хабарлар тарқатганлар жавобгарликка тортилади
Ҳукумат карантин вақтида нарх-навони асоссиз оширганларга, шунингдек, ёлғон ва текширилмаган хабар тарқатганларларга ҳам чора кўради.
ЖамиятНаврўзда ўтказилиши режалаштирилган қатор тадбирлар бекор қилинди
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда Наврўз байрамига бағишлаб ўтказилиши режалаштирилган қатор тадбирлар коронавирус сабабли бекор қилинди. Халқ сайли ва умумхалқ хайрия ҳашари эса тегишли профилактик тадбирлар кўрилган ҳолда ўтказилади.
СиёсатАвтомобиллар нархи оширилгани Президентга етиб борди
Шавкат Мирзиёев машиналар нархининг оширилиши одамларнинг норозилигига сабаб бўлгани ҳақида гапирди.
Иқтисодиёт ва бизнесЕвропа Иттифоқи Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги секторига ёрдам кўрсатиш учун 40 миллион евро ажратди
ЕИнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Эдуардс Стипрайс мазкур бюджет ёрдами Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва мамлакат ҳукуматига секторни модернизация қилиш ва ислоҳотларни тезлаштиришга ёрдам беришини таъкидлади.
ЖамиятШавкат Мирзиёев Озарбайжонда “Йил одами” деб эътироф этилди
Озарбайжоннинг “Тарихий шахслар” халқаро журнали Таҳрир ҳайъати аъзоларининг якдил қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилда “Йил одами” деб эътироф этилди.
СиёсатЎзбекистон “Қонун устуворлиги” индексида 4 поғона юқорилади
“Қонун устуворлиги” индекси бўйича навбатдаги 2020 учун ҳисоботида Ўзбекистон Республикаси умумий рейтингда 0.47 балл билан 92-ўринни эгаллади.
СиёсатҚурол ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби белгиланди
Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш Миллий гвардия томонидан амалга оширилади.
СиёсатЎзбекистон Президенти коронавируснинг олдини олиш бўйича топшириқ берди
Шавкат Мирзиёев Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига коронавирус инфекциясининг (COVID-19) олдини олиш борасида кўрилаётган карантин ва профилактика чоралари бўйича қўшимча топшириқлар берди.
