Давлат томонидан тартибга солиш
765 та материал
Иқтисодиёт ва бизнесМарказий банк коронавирус пандемияси оқибатида тижорат банклари томонидан кредитларнинг тўлов муддатларини узайтириш тартиби тўғрисидаги ахборот берди
Карантин даври тугагандан сўнг белгиланган муддат ичида қўшимча ҳужжатларни қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилмаган тақдирда кредит шартномасига киритилган ўзгаришлар кредит ташкилоти томонидан бекор қилиниши ва дастлабки шартнома шартлари кучга кириши мумкин.
СиёсатҚарорлар камбағаллик даражасига таъсирини баҳолаш нуқтаи назаридан экспертизадан ўтказилади
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги иқтисодиётни бошқаришнинг бозор механизмларини жорий этади, камбағалликни қисқартириш бўйича стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиб, уларни амалга оширади.
СиёсатПарламент Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлигига оид масалани ўрганишга киришди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидовнинг маълум қилишича, парламент қуйи палатаси Кенгаши қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласи ўрганилмоқда.
ЖамиятМасофавий ишлашга ўтказиш тартиби тасдиқланди. Бу ҳуқуқдан биринчи бўлиб қайси ходимлар фойдаланади?
Масофавий ишлаш усулига ўтказилган ходимларнинг меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонун ҳужжатлари ва жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлари сақлаб қолинади.
ЖамиятҚандай автомобилларнинг кўчаларда ҳаракатланишига рухсат берилади?
Республика махсус комиссиясининг қарори билан кўчаларда ҳаракатланиши учун баъзи автотранспорт воситаларига махсус рухсатнома талаб этилмайди.
Иқтисодиёт ва бизнесUzAuto Motors Қозоғистонда ўз автомобилларини йиғишни бошлади
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат раҳбарлари Қозоғистонда Chevrolet бренди остида UzAuto Motors автомобиллари ишлаб чиқарилишига старт берди. Дастлабки босқичда ишлаб чиқариш ҳажми йилига 26 минг транспорт воситасини ташкил қилади, келгусида уни 100 минг дона автомобилга етказиш кўзда тутилган.
ЖамиятЎзбекистондаги барча аэропортлар ёпилади, авиақатновлар бутунлай тўхтатилади
Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан, бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда.
СиёсатЎзбекистон Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига айлантирилади
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилиши маълум қилинди.
СиёсатШавкат Мирзиёев: Давлат мулки объектлари бўйича ижара ҳақларини ундириш тўхтатилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 март куни коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари бизнес вакилларининг фикрини инобатга олган ҳолда, уларга яна қўшимча енгилликлар бериш зарурлигини таъкидлади.
СиёсатПрезидент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон аҳлига яна бир бор мурожаат қилди
Халқимиз жипслашиб, шифокорларнинг барча тавсияси, кўрсатмаларига амал қилсалар, одамларимиз карантин даврида ҳаётий заруратсиз ўз хонадонларини тарк этмаса, касалликнинг илк белгилари аниқланганда уни яширмай шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилса, биз бу касалликни, албатта, енгамиз, – деди Шавкат Мирзиёев.
СиёсатЎзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори имзоланди.
Иқтисодиёт ва бизнесЎзбекистон бизнес “форс-мажор” режимига ўтмоқда
Коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш учун вазирликка тадбиркорлик субъектларининг талабларига биноан енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари сертификатларини бериш топширилган.
СиёсатПрокурорнинг розилиги билан адвокатнинг телефон сўзлашувларини эшитишга рухсат берилади
Прокурорнинг розилиги билан адвокатнинг телефонлари ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувлари, узатиладиган хабарлари ва маълумотларини назорат қилиш мумкин.
СиёсатКоронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
2020 йил 23 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
ЖамиятКарантин вақтида интернет ва телефон алоқаси учун тўловлар кечикса узиб қўйилмайди
23 март куни имзоланган “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарорида Интернет ва телефон алоқаси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун ўчириб қўйилмаслиги келтирилган. Шунингдек, ходимларнинг меҳнат таътилига чиқариш белгиланган.
ЖамиятКарантин вақтида Тошкент шаҳрига кимларнинг киришлари учун рухсат берилади
Ўзбекистон ҳудудида 2020 йил 24 март соат 00:01 дан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилади. Бу ҳақда 23 март куни “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.
ЖамиятКоронавирусга қарши курашда ёрдам бериш мақсадида фонд ташкил қилинди
Халқаро пресс-клуб "COVID-19"га қарши бутун дунёда олиб борилаётган кураш таҳлилига бағишланган сессияда Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳукуматга моддий ёрдам бериш мақсадида фонд ташкил қилингани ҳақида хабар берди.
ЖамиятФақулотда ҳолат даврида қандай чоралар кўрилади?
Ўзбекистонда "COVID-19" коронавирус инфекциясининг республика ҳудудида тарқалишини олдини олиш мақсадида карантин эълон қилинди. Фавқулотда ҳолат даврида бир қанча эҳтиёт чоралари кўрилади. Кўрилган чораларга тўсқинлик қилганлар қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
МулоҳазаКоронавирус жаҳон иқтисодиётига таъсир қилади(ми)?
Иқтисодчи экспертларнинг фикрича, коронавирус туфайли тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш қийинлашиши мумкин. Бунинг олдини олиш ва миллий фонд бозори барқарорлигини сақлаб туриш учун ички истеъмолни таъминлаш лозим бўлади.
ЖамиятТиббиёт ниқобини ишлаб чиқариш учун лицензия талаб этилмайди
Аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш учун шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва тиббиёт ниқоби тақчиллигини олдини олиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кенг имконият яратиш мақсадида тиббиёт ниқобини ишлаб чиқариш учун лицензия керак бўлмайди.
