Жамият

Карантин вақтида Тошкент шаҳрига кимларнинг киришлари учун рухсат берилади
Ўзбекистон ҳудудида 2020 йил 24 март соат 00:01 дан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилади. Бу ҳақда 23 март куни “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Тошкент вилоятида ноозиқ-овқат бозорлари ва овқатланиш шохобчалари ёпилади
Эртадан бошлаб Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланадиган барча бозорларнинг фаолияти тўхтатилади.

Коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш мақсадида фонд ташкил қилинди
Халқаро пресс-клуб "COVID-19"га қарши бутун дунёда олиб борилаётган кураш таҳлилига бағишланган сессияда Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳукуматга моддий ёрдам бериш мақсадида фонд ташкил қилингани ҳақида хабар берди.

Фақулотда ҳолат даврида қандай чоралар кўрилади?
Ўзбекистонда "COVID-19" коронавирус инфекциясининг республика ҳудудида тарқалишини олдини олиш мақсадида карантин эълон қилинди. Фавқулотда ҳолат даврида бир қанча эҳтиёт чоралари кўрилади. Кўрилган чораларга тўсқинлик қилганлар қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Эртадан Тошкентга кириш ва чиқиш вақтинча чекланиши режалаштирилмоқда
24 мартдан бошлаб Тошкентдан вилоятларга чиқиш ва вилоятлардан Тошкентга кириш жамоат транспортлари учун тўхтатилади.

Карантин қоидаларига риоя этмаганларни қандай жазо кутмоқда?
Коронавирус муносабати билан белгиланган карантин қоидаларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси мамлакат фуқароларига мурожаат қилди.

22 мартдан Тошкент шаҳридаги барча жамоат транспортлари тўхтатилади
Жамоат транспорти ўрнига вақтинча Тошкент шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталик маркази томонидан махсус дезинфекция қилинган таксилар ҳаракатланади.

Тиббиёт ниқобини ишлаб чиқариш учун лицензия талаб этилмайди
Аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш учун шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва тиббиёт ниқоби тақчиллигини олдини олиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кенг имконият яратиш мақсадида тиббиёт ниқобини ишлаб чиқариш учун лицензия керак бўлмайди.

Президент Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтариш бўйича кўрсатма берди
160 дан ортиқ мамлакатга тарқалган коронавирус инфекцияси туфайли Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларини мамлакатга олиб келиш учун чартер рейсларни амалга оширади. Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга олиб келиш 21 мартдан амалга оширилади.

Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида кўтарилди ва 38 ўринни эгаллади
Gallup томонидан анъанавий равишда эълон қилинадиган World Happiness Report 2020 рейтингида Ўзбекистон 153 та мамлакат орасида 38-ўринни эгаллади. Ўзбекистон МДҲга аъзо давлатлар орасида етакчиликни сақлаб турибди.

23 мартдан бошлаб Ўзбекистонда тўй ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш таъқиқланади
Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар ва шунга ўхшаш оммавий тадбирларни ўтказиш таъқиқланади. Бундан ташқари бир қанча объектлар ва хизмат фаолиятлари тўхтатилади.

Талабалар учун видеодарслардан иборат махсус канал ишга туширилди
Энг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган видеомаърузалар ушбу каналга мунтазам жойлаштириб борилади.

Пойтахтда ер нархининг минимал қиймати белгиланди
Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати зоналар кесимида ҳамда туманлар кесими бўйича нархланади.

Ўзбекистонда 9 минг нафардан зиёд киши карантинга олинган
Шу вақтгача Ўзбекистонда 9 минг нафардан зиёд киши карантинга олинган, уларнинг 7 минг нафарига рухсат бериб юборилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Юртимизда коронавирус инфекциясини юқтирганлар 33 нафарга етди
Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган яқинларидан 9 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Транспортнинг барча турларида халқаро йўналишларда йўловчи ташиш қанча муддатга тўхтатилиши айтилди
Коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида барча турдаги транспорт воситаларида халқаро йўналишда йўловчи ташиш 20 март кунидан бошлаб тўхтатилади. Ушбу чеклов ташқи савдо юкларига нисбатан қўлланилмайди.

Электрон китоблардан фойдаланиш мумкин бўлган манбалар жамланмаси
талабалар ва ўқувчилар учун фойдали бўладиган китобга оид манбалар билан танишишингиз мумкин. бу ерда бепул юклаб олиш мумкин бўлган китоблар, иқтисод ва таҳлилга оид журнал ва бадиий адабиётлар жойлаштирилган каналларни топишингиз мумкин.

Францияда бўлиб қайтган аёлнинг яқинларида коронавирус аниқланди
Ўзбекистонда илк коронавирус юқтирган аёлнинг яна 3 та яқинида коронавирус аниқланди. Ўзбекистонда ушбу вирусни юқтирганлар сони ортди.

Наврўз байрамида ўзбекистонликлар нечи кун дам олади?
Коронавирус туфайли Наврўз сайллари бекор қилинган бўлсада, байрам муносабати билан ўзбекистонликлар қўшимча дам олади.

АҚШ Ўзбекистонга коронавирусдан ҳимоя воситаларини топширди
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) коронавирусдан зарар кўрган ёки унинг тарқалиши хавфи юқори бўлган мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон учун юқумли касалликлар бўйича фавқулодда захира фондидан қўшимча маблағ ажратди.

2020/2021 ўқув йилида ОТМларга қабул квотаси оширилади
2020/2021 ўқув йили бакалавр даражасига 145 мингдан ортиқ, яъни ўқув йилига нисбатан 15,6 фоизга кўпроқ талаба қабул қилиш кўзланмоқда.

Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича бир қатор профилактик чекловлар жорий этилди
Бемор ва унинг оила аъзолари, бемор билан мулоқотда бўлганларнинг шахсий маълумотлари сир сақланиши бўйича қатъий назорат ўрнатилади. Шунингдек, коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича яна бир қанча чекловлар ўрнатилган.

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар яна икки нафарга кўпайди
Истанбулдан келган Ўзбекистон фуқароси ва Лондонда бўлиб қайтган яна бир фуқаромизнинг турмуш ўртоғида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган.

Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида қонун имзоланди
Қонун билан аҳолини рўйхатга олишнинг асосий принциплари белгиланди.