
Консуллик рўйхатидан электрон тарзда ўтиш имкони яратилди
Хорижда доимий яшаётган ёки вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун интерактив консуллик хизматлари орқали консуллик рўйхатидан ўтиш имкони яратилди.

Шавкат Мирзиёев: Бозор бўлмаса, экспорт ҳам бўлмайди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда мева-сабзавотчилик ва узумчилик кластерлари фаолиятини самарали ташкил қилишга қаратилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

10 та ОТМ ректорлари лавозимга тайинланди
14 феврал куни 10 та ОТМларга ректор тайинланди. Бу ҳақда Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Сурхондарёда янги ташкил этилган туманга ҳоким, прокурори ва ички ишлар бошлиғи тайинланди
Бандихон туманида вилоят ҳокими иштирокида ўтказилган Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари биринчи сессияси тумани ҳокими тайинланди.

Божхона юк декларациясига ўзгартириш киритиш тартиби соддалашди
Божхона юк декларациясига (БЮД) ўзгартириш ва қўшимча киритиш нисбатан соддароқ тўлдириладиган божхона юк декларациясини тузатишнинг алоҳида электрон шакли орқали амалга оширилади.

“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори бошқа ишга ўтди
2018 йилдан буён “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори лавозими фаолият олиб бораётган Дилором Ташмухамедова бошқа ишга ўтганлиги лавозимидан озод қилинди.

Ўзбекистонлик қиз Колумбия университетининг илк ўзбек профессори бўлди
Колумбия университети биринчи марта умр бўйи профессорлик лавозимига ўзбекистонлик қиз – Азиза Шаназаровани танлади.

Ўзбекистон Президентининг Россияга ташриф муддати маълум бўлди
Шавкат Мирзиёев июнь ойида Россияга ташриф буюради. Москвадаги ВДНХ боғида жойлашган "Ўзбекистон" павильони ҳам Мирзиёевнинг ташрифи доирасида очилиши режалаштирилган.

Меҳнат миграциясига оид Ўзбекистон-Жанубий Корея келишуви имзоланди
Кореяда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари учун маданий, таълим ва маслаҳат бериш лойиҳалари амалга оширилади.

Шавкат Мирзиёев ДХХ билан чегарани қўриқлаш масаласини муҳокама қилди
Президент 13 февраль куни ДХХ ва Хавфсизлик кенгаши аппарати билан ўтган йиғилишда Ўзбекистон чегарасини қўриқлаш ва муҳофаза қилиш тўғрисида бир қанча топшириқлар берди.

Ахборот технологиялари технологик парки ходимлари учун уй ва спорт мажмуалари қурилади
13 феврал куни Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда ахборот технологиялари технологик парки ходимлари ҳамда хорижий мутахассислар учун кўп қаватли турар жой, меҳмонхона, спорт мажмуалари ташкил этиш ҳақида айтиб ўтилди.

Ўзбек миллий таомлари Ҳиндистондаги фестивалда намойиш этилмоқда
Ҳиндистондаги “Суражкунд Мела” фестивали доирасида ўзбек миллий таомлари ҳам намойиш этиляпти. Ҳиндистондаги “The Societe” ресторани директори ўзбек таомларини ёқтириб қолди. Энди ресторан менюсига ўзбек миллий таомларини киритади

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва БMT Tараққиёт Дастури ҳамкорликда тренинг ўтказди
Вазирлик ва идоралар мутахассисларининг қонун ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича малакаси оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва БMT Tараққиёт Дастури ҳамкорликда “Миллий дастур ва ҳуқуқий ҳужжатларни муваффақиятли амалга ошириш кўрсаткичларини ишлаб чиқиш усуллари” мавзусида семинар-тренинг ўтказди.

Uzbekistan Airways ходимларининг формаси 15 йил ичида кескин ўзгарди
Uzbekistan Airways ходимларининг формаси ўзгарди. Энди улар қуюқ аквамарин ва терракота рангларидан иборат формаларда йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Оролга сайёҳлар сонини кўпайтириш учун “Оролдаги боғим” лойиҳаси амалга оширилади
Президент қарорига кўра Оролда агро ва экотуризм лойиҳаси амалга оширилади. Лойиҳа учун ўрмон фонди ерларидан ер майдонлари ажратилади.

ТДИУ талабаларига банк ходимлари дарс ўтиши таклифи билдирилди
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўтказилган учрашувда Марказий банк Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Мирходжаев Улуғбек ТДИУда дарс машғулотларини банк ходимлари ўтишини таклиф қилди.

Шавкат Мирзиёев янги вазирлик ташкил этиш тўғрисида таклиф билдирди
Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни маҳалла тизимини такомиллаштириш тўғрисида ўтказган йиғилишда Маҳалла ва оила масалалари вазирлигини ташкил этиш таклифини билдирди. Янги вазирлик 40 мингдан ортиқ ходимни бирлаштиради. Шунингдек, маҳалла раиси энди 5 йилга тайинланади ва 1 мартдан ойлиги оширилади. Президент йиғилишда маҳалла раиси мақоми кўчайтирилиши ҳақида ҳам гапириб ўтди.

Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш имтиҳонсиз бўлади
Қўшни давлатларда таҳсил олаётганлар талабалар ўқишни Ўзбекистонга имтиҳонсиз кўчиришлари мумкин. Ўқишини республикамиз олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ариза топшириш муддати узайтирилди.

Ўзбекистон Хитойга гуманитар ёрдам юборади
Коронавирус тарқалишига қарши курашиш юзасидан Ўзбекистон Хитойга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатади. Президент фармойишига кўра 6 хил турдаги тиббий буюмлар юборилади.

Марказий банк олтин ва кумуш тангалар янги нархини белгилади
Марказий банк олтин ва кумуш тангаларни 12 февралдан янги нархларда чиқарди. Эсдалик тангаларнинг оғирлиги 31,1 грамм.

Тошкентда Германия иқтисодиётининг ваколатхонасини очилади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Германия иқтисодиётининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари Ҳовсеп Восканян билан Тошкентда Германия иқтисодиётининг ваколатхонаси очилишини муҳокама қилди.

"Лола ва кабоб" фестивалида ҳаво шарида текинга учишингиз мумкин
Қашқадарёда ўтказиладиган "Лола ва кабоб" фестивалида 20та ҳаво шари учирилади. Фестиваль иштирокчилари ушбу шарларда 5 дақиқа бепул учушлари мумкин.

1 мартдан бошлаб вилоятларда ҳуқуқшунослик факультетлари очилиши мумкин
2020 йил 1 мартдан бошлаб вилоятлардаги олий таълим муассасаларида инновацион шакл ва услубларга мослашган ҳуқуқшунослик факультетларини очилиши мумкин.

2020 йилги давлат дастури жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
"Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" давлат дастури 11 февраль куни жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.