16 октябрь, жума02:32Тошкент +18°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD12 011,65▲ 48,49EUR13 462,66▲ 72,30RUB143,17▲ 0,84CNY1 795,17▲ 7,70GBP15 911,83▲ 41,50JPY76,05▲ 0,55KRW8,93▼ 0,02CHF14 466,64▲ 108,55KZT26,51▲ 0,04
Сиёсат

Ўзбекистон Хитойга гуманитар ёрдам юборади

Коронавирус тарқалишига қарши курашиш юзасидан Ўзбекистон Хитойга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатади. Президент фармойишига кўра 6 хил турдаги тиббий буюмлар юборилади.

1 дақиқа ўқиш0 марта ўқилди

Хитой Халқ Республикасига инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида Президент фармойиши қабул қилинди.

Фармойишга кўра, коронавирус тарқалишига қарши курашиш юзасидан Хитой томонининг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ХХРга қуйидаги тиббий буюмлар шаклида инсонпарварлик ёрдами юборилади:

  • бир марталик стерил тиббий қўлқоплар;
  • ҳимоя қилувчи комбинезон;
  • юз учун фильтрловчи ниқоб;
  • махсус тиббий форма;
  • тиббий ниқоблар;
  • тиббий дока.

Юкларни Ўзбекистон делегацияси кузатиб боради

Инсонпарварлик юкини кузатиб бориш ва топшириш учун ХХРга соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари бошчилигида Ўзбекистон делегацияси юборилади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги инсонпарварлик юки шакллантирилиши ва етказиб берилиши учун масъул этиб белгиланди.

Ёрдамнинг иккинчи партиясига ҳам тайёргарлик кўрилади

Инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи партиясини тайёрлаш мақсадида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси республика тўқимачилик корхоналарида тиббий ниқоблар ва ҳимоя кийимлари тайёрланишини таъминлайди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади