# Ўзбекистон

Ҳудудларга ташрифлар – ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқаришнинг самарали усули
Ўзбекистон Президенти эса давлатни бошқариш амалиётига янгилик олиб кирди. Яъни у давлат ижтимоий – иқтисодий ривожланишини ташкил этиш ва бошқариш жараёнида бугун жаҳонда янги ҳодиса сифатида эътироф этилаётган усулни кашф этди, дейди иқтисод фанлари доктори Одил Олимжонов.

Ўзбекистонга 500 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит ажратилади
Осиё тараққиёт банки қарз маблағларини ажратишдан аввал мамлакатдаги макроиқтисодий ҳолат, шу жумладан, Давлат қарзига хизмат кўрсатиш хатарлари таҳлил қилди. Таҳлил натижаларига кўра, ОТБ томонидан Республика Давлат қарзи барқарор ва хатарлар паст даражада деб баҳоланган.

Ўзбекистон ва Россия ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини янада оширишни режалаштирмоқда
Икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ўзаро савдо соҳасида ижобий тенденцияларини мустаҳкамлаш учун олиб борилаётган фаол ҳамкорликдаги ишлари яқин келажакда савдо ҳажмини 10 млрд долларга етказиш имконини беради.

Костештилик фермерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш орқали миллионерга айланган. Бунинг сири нимада?
Мутахассисларнинг фикрига кўра, Молдованинг Костешти қишлоғида агробизнеснинг ривожланиши айни авжида ва келажакда катта салоҳиятга эга. Бу дегани, қишлоқдаги миллионерлар сони ортиб бораверади. Костешти қишлоғининг тажрибаси Ўзбекистон учун нега муҳим?

Ўзбекистоннинг 12 хил мева-сабзавотлари Мьянма ва Гана бозорларини эгаллайди
Мьянма ва Гана мамлакатлари бозорларига Ўзбекистон меваларини экспорт қилиш учун рухсатнома олинди.

Шавкат Мирзиёев бугун Россияга амалий ташриф билан боради
Ўзбекистон Президенти Россия Президентининг таклифига кўра 23-24 июнь кунлари Москва шаҳрида бўлади. 24 июнь куни Ўзбекистон давлат раҳбари фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан тантанали тадбирларда иштирок этади.

Самарқанд ва Бухоро малайзиялик туристлар учун Умра зиёратини амалга ошириш масканига айланиши мумкин
Моҳд Ҳасан Малайзия ва Ўзбекистон туризм соҳасида улкан салоҳиятга эга эканини эътироф этар экан, мамлакатимизга ташрифи давомида ўзбек халқининг бой тарихий-маданий мероси билан яқиндан танишганини маълум қилди.

Ўзбек гилоси 11 та давлат бозорларига кириб борди
Бу йил ўзбек гилоси экспорти пандемия бўлишига қарамай ўтган йилнинг шу даврига қараганда 2 баробарга ошган.

Карантин юмшатилиши билан Ўзбекистон иқтисодиёти қандай тикланаяпти
Май ойида терминаллар орқали тўловлар ҳажми 25%га, пул ўтказмалари эса $234 млнга ошди.

Тожикистондаги зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди
Тожикистонда юз берган зилзила Ўзбекистоннинг 8 та ҳудудида ҳам сезилган.

Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Давлат қарзи ҳолати ва динамикасини тақдим қилди
2020 йил 1 апрель ҳолатига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ва давлат кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 18,2 млрд. AҚШ долларини ташкил қилди.

Ўзбекистон Европа Иттифоқи «ПБТ+» имтиёзли тизимининг бенефициар мамлакати мақомини олиш учун расмий талабнома юборди
Ўзбекистоннинг “ПБТ+” бенефициар мамлакатлар рўйхатига киритилиши ЕИга экспортга етказиб бериш ҳажмини сезиларли даражада оширади.

Поездлар қатновига рухсат берилди
Поездлар қатновига рухсат бериш билан бир қаторда автотранспорт воситаларида ёлғиз ҳаракатланаётган ҳайдовчига тиббий ниқобдан фойдаланмасликка ҳам рухсат берилди. Қуйида қайси ҳудудлар билан поезлар қатновига рухсат берилгани келтирилган.

Ўзбекистонга хориждан келган шахслар карантинга олинмайди
Республика махсус коммиссияси қарори билан вазият барқарор бўлган давлатлардан келган шахслар карантинга олинмайди, касалланиш ҳолатлари камаётган давлатлардан келганлар уй карантинига олинади. Қуйида давлатлар рўйхати келтирилган.

15 июндан вазият барқарор бўлган давлатларга авиақатновларга рухсат берилди
15 июндан Ўзбекистон Республикасидан авиақатновлар орқали белгиланган тоифадаги шахслар санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган давлатларга кириш ва чиқиши мумкин.

Ўзбекистон чегараларда эркин савдо зоналари очишни режалаштирмоқда
Эркин савдо зоналарига олиб кириладиган маҳсулотлар Ўзбекистон Республикаси божхонаси ҳудудидан ташқарида жойлашган деб ҳисобланади.

«WorldSkills Russia» Ўзбекистонда «WorldSkills» ҳаракатини кенгайтиришга кўмаклашади
Ўзбекистондаги «WorldSkills» вакилларининг сўзларига кўра, ҳаракат учун ёш кадрлар малакасини ошириш ҳисобига иқтисодиётни ривожлантиришнинг муваффақиятли тажрибалари ва янги имкониятларини оширган ҳолда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш муҳим.

S&P кредит рейтинги нимани англатади?
S&P Global Ratings рейтинг агентлиги Ўзбекистон бўйича кутилмани «барқарор»дан «салбий»га ўзгартирди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар Маркази илмий ходими Нозимжон Ортиқов Ўзбекистонга берилган рейтинг нимани англатиши, рейтингнинг ўзгаришига қандай омиллар таъсир этиши, кутилманинг «барқарор»дан «салбий»га ўзгаришининг асосий сабабларига тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон иқтисодиётини янада юксалтиришнинг 8 устувор йўналиши Брюссель пресс-клубида қизиқиш уйғотди
Асосий мавзу европалик журналистлар ўртасида янги медиа-лойиҳа “Ўзбекистон ҳақида энг яхши мақола” танловини ўтказиш тўғрисида бўлди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ниқоблар Қувайтга экспорт қилинди
Қувайт томони Ўзбекистондан яна тиббиёт буюмлари - ниқоб, комбинезон, қўлқоплар ва бошқа ҳимоя воситалари сотиб олиш учун навбатдаги буюртмани шакллантиряпти.

Ўзбекистон олтин захирасига эга давлатлар ичида нечинчи ўринда турибди?
Германиянинг дунё қимматбаҳо металлар ва хом-ашё бозорига ихтисослашган Goldseiten.de интернет-саҳифасида мамлакатларнинг олтин захиралари бағишланган World Gold Council (Жаҳон олтин кенгаши) ҳисоботи тўғрисида маълумот берилди.

Ўзбекистон ва Сингапур бош вазир ўринбосарлари муҳим ҳамкорлик тўғрисида келишиб олишди
Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида йўловчи ва юк қатновларини жадаллаштириш, шунингдек, юк ташиш оқимларини бошқариш ва авиакомпаниялар фаолиятини такомиллаштириш имконияти ҳам кўриб чиқилди.

Жаҳон банки: Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот ўсишда давом этадиган минтақадаги ягона давлат
Ўзбекистон Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги 24 та мамлакат ичида иқтисодиёти ўсишда давом этаётган ягона давлат. Рецессия деярли қолган барча давлатларга таъсир қилади. Минтақа иқтисодиёти 4,7 фоизга пасайиши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнози: қайта кўриб чиқишнинг асосий сабаблари
Рейтинг пасайишининг асосий сабаби давлатнинг умумий ташқи қарзининг ликвид ташқи активларга нисбатан ошиб кетиши ҳисобланади.