14 октябрь, чоршанба13:07Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Ўзбекистонга хориждан келган шахслар карантинга олинмайди

Республика махсус коммиссияси қарори билан вазият барқарор бўлган давлатлардан келган шахслар карантинга олинмайди, касалланиш ҳолатлари камаётган давлатлардан келганлар уй карантинига олинади. Қуйида давлатлар рўйхати келтирилган.

1 дақиқа ўқиш4 249 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикасига:

  • санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган (яшил рейслар) — Япония, Жанубий Корея, Хитой Халқ Республикаси ва Исроил давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар КАРАНТИН НАЗОРАТИГА ОЛИНМАЙДИ;

    15 июндан вазият барқарор бўлган давлатларга авиақатновларга рухсат берилди

  • коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган (сариқ рейслар) — Европа Иттифоқи, Малайзия, Таиланд, Сингапур давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар 14 кун давомида УЙ КАРАНТИНИ назоратига олинади;
  • коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган (қизил рейлар — эвакуация рейслари) — қолган бошқа давлатлар, шу жумладан, БАА, Туркия, Эрон, Афғонистон, Россия ва бошқа МДҲ давлатларидан кириб келган шахслар 14 кун давомида КАРАНТИН назоратида САҚЛАНАДИ.

Санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган ва яхшиланаётган мамлакатларда авиарейс қатнови кунига қадар узлуксиз 14 кундан кам бўлган, шунингдек, оғир санитария-эпидемиологик вазият сақланиб қолаётган давлатлардан транзит орқали келаётган шахсларга Ўзбекистон Республикасига келиш учун АВИАБИЛЕТЛАР РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНМАЙДИ.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади