16 октябрь, жума00:57Тошкент +18°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 963,16▲ 49,81EUR13 390,36▲ 61,70RUB142,33▼ 0,06CNY1 787,47▲ 7,71GBP15 870,33▲ 91,10JPY75,50▲ 0,18KRW8,95▲ 0,06CHF14 358,09▲ 46,04KZT26,47▼ 0,04
Жамият

Давлат боғчалари қачондан иш бошлаши маълум бўлди

15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига рухсат берилган бўлиб, бунда мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш тўғрисидаги чеклов бекор қилинди.

1 дақиқа ўқиш201 марта ўқилди

Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчиларни қабул қилишга пухта тайёрлаш, шу жумладан, санитария-гигиеник қоидалар ва хавфсизлик чораларини тўлиқ таъминлаш мақсадида уларнинг фаолиятига жорий йилнинг 1 августидан бошлаб рухсат берилади.

Поездлар қатновига рухсат берилди

Бунда:

  • давлат мактабгача таълим ташкилотлари бинолари доимий равишда дезинфекция қилинади, уларга кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшаклар” билан жиҳозланади;
  • ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопдан фойдаланади ва ижтимоий масофани сақлайди;
  • тана ҳарорати 37*С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчилар машғулотларга киритилмайди.

Шу билан биргаликда, 2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига рухсат берилган бўлиб, бунда мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш тўғрисидаги чеклов бекор қилинди.

Бунда, нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган карантин чекловларига қатъий риоя этилиши бўйича масъулият мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти ҳамда тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар зиммасига бирдек юклатилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади