# Ўзбекистон

Биржа орқали 1,5 млн долларлик пахта толаси экспорт қилинди
Жорий йилда 1534 тонна пахта толаси экспортга сотилди. Пахта толасининг 1 ва 5 навлари БАА ва Туркияга экспорт қилинган.

Туркомпаниялар ва меҳмонхоналарни сертификациялаш бекор қилиниши мумкин
Туристик бизнес вакиллари иштирок этган APTA Networking Club—2020 учрашувида Туризмни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Абдулазиз Оққулов Туризм соҳасида фаолият юритувчи компанияларни сертификациядан ўтказишни бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган.

Тошкентда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга оид халқаро конференция бўлиб ўтади
Мамлакатни демократик модернизациялашда парламент ва ҳокимиятнинг вакиллик органлари ролини ошириш масалаларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади. Конференцияда инновациялар ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш вазифаларини манзилли ҳал этиш жараёнида парламент самарадорлигини таъминлашнинг таъсирчан механизмларини жорий қилишга доир таклифлар ишлаб чиқилади.

Польша Ҳукумати Ўзбекистондан малакали ишчиларни жалб қилмоқчи
Варшава шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Польша Оила, меҳнат ва ижтимоий сиёсат вазири билан учрашди. Учрашувда М.Малаг Польша Ҳукумати хорижий мамлакатлар, хусусан, Ўзбекистондан малакали ишчиларни жалб қилишга қизиқиш билан қараётганини алоҳида таъкидлаган.

Тошкентда Fix Price дўконлар тармоғи очилиши мумкин
“Бэст Прайс” МЧЖ Ўзбекистонда товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун ариза топширган. Айни вақтда Тошкентда ходимларни саралаб олиш ишлари бошланган.

Талабалар бизнес режаларини амалга оширувчи бизнес инкубатор ишга тушди
Талабаларга бизнес режаларини амалга оширишга кўмаклашувчи "YE Generator" бизнес-инкубатори иш бошлади.

Ўзбекистонлик 6 ёшли Муҳаммадюсуф Бутунроссия мусобақасида ғолиб бўлди
Ментал арифметика бўйича V Бутунроссия мусобақасида ўзбекистонлик Муҳаммадюсуф Анваров муносиб ўрин билан тақдирланди. У 4 ёшидан буён ментал арифметика билан шуғулланиб келади.

Мактаб ўқувчилари ўртасида робототехника танлови ўтказилади
Жорий йилнинг июн ойида Муҳаммад ал-Хоразмий номли ихтисослаштирилган мактабда робототехника танловининг финал босқичи бўлади. Танловда иштирок этиш истагида бўлганлар феврал сўнггига қадар анкета тўлдиришлари талаб қилинади.

Консуллик рўйхатидан электрон тарзда ўтиш имкони яратилди
Хорижда доимий яшаётган ёки вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун интерактив консуллик хизматлари орқали консуллик рўйхатидан ўтиш имкони яратилди.

Шавкат Мирзиёев: Бозор бўлмаса, экспорт ҳам бўлмайди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда мева-сабзавотчилик ва узумчилик кластерлари фаолиятини самарали ташкил қилишга қаратилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори бошқа ишга ўтди
2018 йилдан буён “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори лавозими фаолият олиб бораётган Дилором Ташмухамедова бошқа ишга ўтганлиги лавозимидан озод қилинди.

Оролга сайёҳлар сонини кўпайтириш учун “Оролдаги боғим” лойиҳаси амалга оширилади
Президент қарорига кўра Оролда агро ва экотуризм лойиҳаси амалга оширилади. Лойиҳа учун ўрмон фонди ерларидан ер майдонлари ажратилади.

Ўзбекистон Хитойга гуманитар ёрдам юборади
Коронавирус тарқалишига қарши курашиш юзасидан Ўзбекистон Хитойга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатади. Президент фармойишига кўра 6 хил турдаги тиббий буюмлар юборилади.

Марказий банк олтин ва кумуш тангалар янги нархини белгилади
Марказий банк олтин ва кумуш тангаларни 12 февралдан янги нархларда чиқарди. Эсдалик тангаларнинг оғирлиги 31,1 грамм.

Тошкентда Германия иқтисодиётининг ваколатхонасини очилади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Германия иқтисодиётининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари Ҳовсеп Восканян билан Тошкентда Германия иқтисодиётининг ваколатхонаси очилишини муҳокама қилди.

1 мартдан бошлаб вилоятларда ҳуқуқшунослик факультетлари очилиши мумкин
2020 йил 1 мартдан бошлаб вилоятлардаги олий таълим муассасаларида инновацион шакл ва услубларга мослашган ҳуқуқшунослик факультетларини очилиши мумкин.

Коррупция “ботқоғи”даги соҳалар “тозаланади” ҳамда давлат хизматчиларининг мол-мулки декларация қилинади
Президент Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни коррупцияга қарши курашиш ҳамда жамоатчилик назорати тизимларини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

1 апрелдан Тошкентда уй олиш учун прописка талаб қилинмаслиги мумкин
2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк харид қилишда Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслиги мумкин.

The Telegraph ер юзидаги энг саргузаштбоп жойларни эълон қилди
Буюк Британияда нашр этиладиган The Telegraph газетаси саргузашт истовчи сайёҳларга бориш тавсия этиладиган 50та туристик йўналиш рўйхатини тузиб чиқди. Рўйхатнинг биринчи поғонасидан Ўзбекистон жой олган.

Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши оқибатлари таҳлили
2020 йил 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ёшлар маркази анжуманлар залида талабалар билан учрашув ташкил этилди.

Ўзбекистон га 1 миллиард долларлик уран етказиб беради
Ўзбекистон ва Япония орасида имзоланган шартномаларга кўра, 2023 - 2030 йилларда Ўзбекистон Японияга қиймати $ 1 млрд. бўлган уран етказиб беради.

Инфляцион таргетлаш ва унинг ўзига хос хусусиятлари
Халқаро валюта фондининг расмий статистик маълумотларига кўра, 2018 йилда инфляцион таргетлаш режмини қўллаётган мамлакатлар сони 41 та бўлиб, унинг 30 таси ривожланаётган мамлакатлардир.

ЕОИИ бўйича баъзи мулоҳазалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлис Сенатининг 20-мажлисида Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятининг тўлақонли аъзоси бўлишнинг жиҳатлари тўғрисида фикрларини билдирди. Бу борада, мазкур иттифоқ доирасидаги савдо жараёнларининг оптималлашаётгани маҳаллий товарларнинг халқаро бозордаги ўрнига салбий таъсир этиши қайд этиб ўтилди.

Ўзбекистонда асал истеъмоли аҳоли жон бошига қанчага тўғри келиши маълум қилинди
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистонда асалари оилаларининг экспорти 245 минг донага етказилди.