14 октябрь, чоршанба10:47Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Ўзбекистонлик 6 ёшли Муҳаммадюсуф Бутунроссия мусобақасида ғолиб бўлди

Ментал арифметика бўйича V Бутунроссия мусобақасида ўзбекистонлик Муҳаммадюсуф Анваров муносиб ўрин билан тақдирланди. У 4 ёшидан буён ментал арифметика билан шуғулланиб келади.

1 дақиқа ўқиш108 марта ўқилди

Москвада ўтказилган ментал арифметика бўйича V Бутунроссия мусобақасида Россия ва МДҲ давлатларидан келган 520 дан ортиқ 5-14 ёшдаги болалар ўзаро беллашди.

Россиянинг “UCMAS” – Болалар ментал арифметикаси маркази томонидан ташкил этилган мусобақа шартига кўра, иштирокчилар 8 дақиқа оралиғида 200 та арифметик топшириқни бажариш вазифаси берилди.

Ўзбекистонлик 6 ёшли Муҳаммадюсуф Анваров бу вақт оралиғида 120 та арифметик амалларни бажариб, 2-ўринни қўлга киритди.

"Муҳаммадюсуф 6 ёшда, ҳали мактабга бормаган. У математика билан 4 ёшидан буён шуғулланади. 2018, 2019 йилларда ҳам ушбу мусобақада иштирок этиб, олтин медаль билан тақдирланган эди", дейди Муҳаммадюсуфнинг онаси Нозима Анварова.​

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади