14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Мактаб ўқувчилари ўртасида робототехника танлови ўтказилади

Жорий йилнинг июн ойида Муҳаммад ал-Хоразмий номли ихтисослаштирилган мактабда робототехника танловининг финал босқичи бўлади. Танловда иштирок этиш истагида бўлганлар феврал сўнггига қадар анкета тўлдиришлари талаб қилинади.

1 дақиқа ўқиш83 марта ўқилди

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг (IT Park) IT-маркази Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида "Revochain Technology" МЧЖ билан ҳамкорликда Ўзбекистонда илк бор мактаб ўқувчилари ўртасида "RoboTech" танловини ўтказади.

Иштирокчилар ўз роботларининг имкониятларини кўрсатиб беришади

Танлов туман, шаҳар ва вилоят саралаш босқичларидан ташкил топади. Уларда ғолиб бўлган ўқувчилар финалга чиқади ва ўз номинацияларида ғолиблик учун кураш олиб боради. Саралаш босқичи ғолиблари Intro танлов доирасида аниқланади, унда улар ўз роботларининг имкониятлари ва афзалликларини кўрсатиши керак. Иштирокчилар ўз роботи хақида сўзлаб беради ва унинг имкониятларини намойиш этади, ҳайъат аъзоларининг саволларига жавоб беради. Бундан ташқари, улар махсус "Х" топшириқни бажариши керак, унинг доирасида ўз роботлари учун дастур ёзиши ва аввалдан унинг дастурий таъминотида кўзда тутилмаган функцияларни бажариш буйруғини бериши зарур бўлади.

Танлов июнь ойида ўтказилади

2020 йилнинг июнь ойида бўлиб ўтадиган танловнинг финал босқичида вилоят саралаш босқичларининг 14 энг яхши жамоаси иштирок этади. Улар шу каби танловлар учун анъанавий ҳисобланган учта йўналишнинг биттаси бўйича баҳслашади.

Танловда иштирок этиш текин

Таъкидлаш жоизки, танловда иштирок этиш бепул. Шу сабабли "RoboTech"да 8-синфдан 11-синфгача бўлган мактаб ўқувчилари иштирок этиши мумкин. Бунинг учун 2020 йил 29 февралгача http://bit.ly/robofest_uzb манзили бўйича электрон анкетани тўлдириш кифоя. Танловнинг финал босқичи Муҳаммад ал-Хоразмий номли ихтисослаштирилган мактабда бўлиб ўтади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади