14 октябрь, чоршанба08:07Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Тошкентда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга оид халқаро конференция бўлиб ўтади

Мамлакатни демократик модернизациялашда парламент ва ҳокимиятнинг вакиллик органлари ролини ошириш масалаларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади. Конференцияда инновациялар ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш вазифаларини манзилли ҳал этиш жараёнида парламент самарадорлигини таъминлашнинг таъсирчан механизмларини жорий қилишга доир таклифлар ишлаб чиқилади.

1 дақиқа ўқиш102 марта ўқилди

18 февраль куни Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон Республикасида давлат ва жамият қурилишининг янги босқичи, мамлакатни демократик модернизациялашда парламент ва ҳокимиятнинг вакиллик органлари ролини ошириш" мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Конференцияда етакчи консалтинг компания раҳбарлари ҳам иштирок этади

Халқаро конференцияда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вазирлик ва идоралар, суд тизими, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари, фуқаролик жамияти ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик миссиялар ва халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар, етакчи консалтинг компаниялар раҳбарлари иштирок этади.

Конференцияда таклиф ва тавсиялар кўриб чиқилади

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда ислоҳотларни амалга ошириш, шунингдек, таълим, фан, инновациялар ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш вазифаларини манзилли ҳал этиш жараёнида парламент самарадорлигини ва маҳаллий ҳокимият органлари фаоллигини таъминлашнинг таъсирчан механизмларини жорий қилишга доир таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади