# рақамли иқтисодиёт

Барча ҳудудларда рақамли технологиялар бўйича камида 100 та ўқув маркази очилади
Ўқув марказида дастурлаш асослари, электрон савдо ва графикли дизайн каби йўналишлар бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади.

Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир кечиккан йилимиз мамлакатимизни 10 йил орқага тортади
Экспертларнинг фикрича, келгуси 3 йилда иқтисодиётни рақамлаштириш орқали дунёдаги 22 фоиз иш ўринлари интернет технологиялари ёрдамида яратилади. Шавкат Мирзиёев 11 май куни рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш масалалари бўйича йиғилишда вазирлик ва идораларда ахборот технологияларини қўллаш даражасига қараб ундаги раҳбарларнинг ойлик мукофот пулини ошириш ёки камайтириш тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди.

АТК вазирлиги рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш соҳасидаги ваколатли орган деб белгиланди
“Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Унга кўра, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.

Келажак иқтисодиётига қандай мослашиш мумкин?
Салкам 11 йил муқаддам халқаро ҳамжамият илк бор инновациялар ва иқтисодий ўсиш учун асосий тўсиқлардан бири квалификацион ўра (чуқурлик) ҳақида сўз очди. Технологияларнинг ривожланиш суъратлари ва иқтисодий ўзгаришлар олимлар, давлат раҳбарлари ва дунёнинг олди тадбиркорларини замонавий иқтисодиёт учун қандай инсон капитали зарурлиги тўғрисида мунозара бошлашга ундади.

"Рақамли иқтисодиёт" бўйича яна бир муҳим ҳужжат имзоланди
Ҳужжатга кўра, “Рақамли Тошкент” комплекс дастурининг асосий вазифаси этиб шаҳар хизматларини бошқариш, ижтимоий соҳа объектлари, ишлаб чиқариш, йўл транспорт ва коммунал инфратузилманинг интеграциялашган ахборот муҳитини яратиш ва кейинчалик муваффақиятли тажрибани республиканинг бошқа ҳудудларида татбиқ этиш белгиланди.

Рақамли иқтисодиёт нега керак ва у нима беради?
Рақамли иқтисодиёт деганда, фақатгина Блокчейн (Blockchain) технологиясини ва улардан халқаро молия бозорларида фойдаланиш масалаларини ёки криптовалюталарни тушуниш керак эмас. Рақамли иқтисодиёт (Digital Economy) деганда, рақамли коммуникациялар, IT ёрдамида олиб бориладиган иқтисодиёт тушунилади. Депутат Нодир Жумаев бу борадаги мулоҳазаларини баён этди.

Тошкентда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга оид халқаро конференция бўлиб ўтади
Мамлакатни демократик модернизациялашда парламент ва ҳокимиятнинг вакиллик органлари ролини ошириш масалаларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади. Конференцияда инновациялар ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш вазифаларини манзилли ҳал этиш жараёнида парламент самарадорлигини таъминлашнинг таъсирчан механизмларини жорий қилишга доир таклифлар ишлаб чиқилади.