# Ўзбекистон

Ўзбекистон 11 та мамлакатга карам экспорт қилди
Жорий йилнинг 9 ойи давомида экспорт қилинган карамларнинг асосий қисми Сурхондарё вилояти ҳудудига тўғри келмоқда. Энг кўп карам экспорти Қозоғистон ва Россия давлатига амалга оширилган.

Ўзбекистонга хориждан 82 та электромобиль импорт қилинган
Ўтган йилга нисбатан Ўзбекистонга жорий йилда хориждан кўпроқ автомобиль келтирилган. Энг кўп автомобиль Хитойдан импорт қилинган.

Ўзбекистон космосдаги сунъий йўлдошлар орқали кузатувдан фойдаланиб, ноқонуний қурилмаларни тезкор аниқлашни йўлга қўяди
15 октябрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда мамлакатимизда ер ажратиш ва давлат кадастри соҳасида коррупцияга йўл очиб берилгани Президент томонидан кескин танқид қилинди. Соҳада ўзгаришлари кутилмоқда.

Ўзбекистон анорлари Кореяда донаси 4 доллардан юқори нархда сотилмоқда
Ўзбекистонда етиштирилган анорлар Кореянинг энг йирик супермаркетида сотилмоқда. Ушбу анорларнинг бир донаси 1 кг тош босади.

Ўзбекистон ва Россия томонидан қиймати 5,8 миллиард долларга тенг 100 дан ортиқ янги инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда
Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссиясининг 21-йиғилишининг протоколи имзоланди.

БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларида 2030 йилга бориб Ўзбекистонда камбағалликни икки баробарга қисқартириш масаласи қўйилган
12 октябрь куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Халқаро мунозара клуби доирасида “Пандемия даврида аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини молиявий қўллаб-қувватлаш: Ўзбекистон ва Германия тажрибаси” мавзусидаги иккинчи учрашувини ташкил этди.

Алишер Усмонов Ўзбекистонда рус-тилини ўқитиш даражасини яхшилашга молиявий ёрдам кўрсатмоқда
2021 йилда 100 нафар россиялик мутахассис мамлакатимизга келиши режалаштирилган. Ўзбекистонга йўналтирилган мутахассислар сони ҳар йили 100 нафарга кўпаяди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пойабзаллар АҚШ ва БААга ҳам экспорт қилинмоқда
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пойабзаллар экспорт қилинган давлатлар қаторига жорий йилда АҚШ, БАА, Қувайт, Латвия ва Молдова ҳам қўшилди.

Ўзбекистондан болалар ўйинчоқлари экспорт қилинган давлатлар сони 12 тага етди
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган болалар ўйинчоқларини ушбу йилда илк бора Афғонистон, Молдова ва Исроилга экспорт қилинди.

Жаҳон бозорида олиб борилаётган ислоҳотлар шароитида Ўзбекистоннинг иқтисодий истиқболлари ижобий бўлиб қолмоқда
Бутун мамлакат бўйлаб карантин қайта киритилмаса, 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 4,8% дан 5,0% гача прогноз қилинмоқда, дейди Жаҳон банки таҳлилчилари.

Хитойнинг “Alibabа” компанияси Ўзбекистонда иш бошлади
Ўзбекистон экспортчилар уюшмасига Alibabа.соm сайти махсус калитларни очиб берган бўлиб, бу Ўзбекистон маҳаллий компаниялари, экспортёрлари шу порталда, шу сайтда маҳсулот жойлаши, умуман олганда “Alibabа” билан савдо ва маҳсулотларини экспорт қилишда кенг имкониятлар очади.

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича етакчиликни қўлга киритди
Ўзбекистонда олтиннинг экспортидаги улуши 39,8 фоизга етди. Бугунги кунда олтиннинг бозордаги нархи деярли 62 долларни ташкил этмоқда.

Синди Малвичини: Пандемияга қарамай, Ўзбекистон ислоҳотлар йўлини давом эттирмоқда
ОТБнинг агро-логистика марказларини ривожлантиришдаги кўмаги Ўзбекистон экспортини тиклаш ва диверсификациялашга ёрдам беради.

Ўзбекистон Афғонистон иқтисодиётини тиклаш ва ривожлантиришга, афғон халқининг турмушини яхшилашга катта ҳисса қўшмоқда
Aфғонистон билан савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик нафақат минтақа мамлакатлари, балки бутун жаҳон ҳамжамияти ҳам манфаатдор бўлган ҳудудда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш учун катта истиқболга эга ва мазкур йўналишда узоқ муддатли ўзаро манфаатли ҳамкорликни ошириш биз учун юқори устуворлик касб этади, дейди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов.

Ўзбекистон 2016 йилдан буён илк марта "Глобал Инновацион Индекс"га киритилди
Aгар 2015 ва 2020 йиллар натижаларини Ўзбекистоннинг глобал инновацион индексининг таркибий қисмлари бўйича таққосласак, унда республика 7 компонентдан 4тасида ижобий, 3тасида салбий ўзгаришларни қайд этди.

Ўзбекистоннинг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида қонун имзоланди
Вилоятларнинг маъмурий-ҳудудий чегаралари доирасида республика бўйсунувидаги шаҳарлар бўлиши мумкин.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегаралар очилди
1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегаралар очилиб, ўзгаришлар доирасида қуйидаги тартиб жорий этилди.

Ўзбекистон ва Афғонистон 10 йил муддатга электр энергиясини етказиб бериш тўғрисида битим имзолади
Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ҳамда инвестициялар ва ташқи савдо вазири билан учрашувлар ўтказди.

Ўзбекистон 7 ойда 21,5 минг тоннадан зиёд узум экспорт қилди
Пандемия шароити бўлишига қарамай 13 та давлатга Ўзбекистон узумларининг экспорти амалга оширилган.

Инфографика: Ўзбекистоннинг 2020 йил январь-июль ойлари учун ташқи савдоси
Коронавирус пандемияси мамлакатнинг ташқи иқтисодий фаолиятига таъсир кўрсатишда давом этмоқда.

Етти ойда чакана савдо товар айланмаси 103,5 трлн сўмни ташкил этди
Республика чакана савдо товар айланмасида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида ўсиш суръатлари кузатилган.

COVID-19 га қарши дори воситалари рўйхатига ўзгартириш киритилди
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган 5 турдаги тиббиёт буюмлари қўшилди.

Ўзбекистонда 1 млн сўмгача ва 5 млн сўмдан юқори иш ҳақи оладиганлар сони кўпайган
Апрель-май ойларида мамлакатда 1 млн сўмгача иш ҳақи оладиганлар сони кўпайган 41,6 фоиздан 42,6 фоизга кўпайган.

Ўзбекистонда масжидлар 15 августдан бошлаб очилади
Карантин қоидаларига амал қилиб, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда Ўзбекистондаги масжидлар бирин-кетин очилади.