14 октябрь, чоршанба08:04Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегаралар очилди

1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегаралар очилиб, ўзгаришлар доирасида қуйидаги тартиб жорий этилди.

1 дақиқа ўқиш195 марта ўқилди

1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги автойўл ўтказиш пунктларига нисбатан кириб-чиқиш бўйича чекловлар санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда бекор қилинди.

Ушбу ўзгаришлар доирасида қуйидаги тартиб жорий этилган:

  • охирги 14 кун Қирғизистонда бўлиб турган ёки сўнгги 72 соат давомидаги коронавирус инфекциясига ПЗР тест текширувининг манфий натижалари тўғрисида маълумотномаси мавжуд бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасига кириб келганда карантин назоратига олинмайди;
  • Қирғизистонга чиққан ҳамда фақатгина ушбу мамлакат ҳудудида бўлган Ўзбекистон фуқаролари республикага қайтиб киргандан сўнг карантин назоратига олинмайди;
  • қолган барча вазиятларда Ўзбекистонга кириб келувчи шахслар ўрнатилган тартибда карантин назоратига олинади.
Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади