14 октябрь, чоршанба10:48Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистонда 1 млн сўмгача ва 5 млн сўмдан юқори иш ҳақи оладиганлар сони кўпайган

Апрель-май ойларида мамлакатда 1 млн сўмгача иш ҳақи оладиганлар сони кўпайган 41,6 фоиздан 42,6 фоизга кўпайган.

1 дақиқа ўқиш197 марта ўқилди

Молия вазирлиги мамлакатнинг 2020 йил биринчи ярим йиллик якунларига бағишлан Давлат бюджети даромадлари шарҳида маълум қилишича, 4,16 миллион киши иш ҳақи бўйича солиқ тўлаган бўлиб, февраль ойидаги рақамларга нисбатан 2,1 фоизга, яъни 87559 кишига кам демакдир. Мазкур кўрсаткич I чоракка нисбатан қуйидаги асосий омиллар туфайли камайгани айтилди:

  • апрель ойида иқтисодий фаолликнинг пасайиши натижасида хусусий секторда меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг камайиши. Бу камайиш карантин бўйича қатъий чекловлар қабул қилинган даврда, ходимларга, шу жумладан бюджет ташкилотларида таътил тўловларини бериш орқали қисман қопланди;
  • 2020 йилда ходимга тўланадиган ва солиққа тортилмайдиган моддий ёрдам суммаси МҲТЭКМнинг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача оширилиши.

Апрель-май ойларида мамлакатда 1 млн сўмгача иш ҳақи оладиганлар сони кўпайган — 1,67 млндан 1,77 млнгача (41,6 фоиздан 42,6 фоизгача).

Шу билан бир қаторда, 5,5 млн сўм ва ундан юқори иш ҳақи оладиган фуқаролар сони ҳам ошган — 239,5 минг киши (январь-март ойларида 184,8 минг эди).

Қолган тоифадагиларнинг иш ҳақи даражаси динамикаси пасайган:

  • 1 млн киши — 1 млн сўмдан 2 млн сўмгача иш ҳақи олади (январь-март ойларида 1,1 млн эди);
  • 888 мингга яқин киши — 2 млн сўмдан 4 млн сўмгача иш ҳақи олади (январь-март ойларида 911 минг эди);
  • 194,8 минг киши — 4 млн сўмдан 5,5 млн сўмгача иш ҳақи олади (январь-март ойларида 198 минг эди).
Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади