14 октябрь, чоршанба08:08Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

«WorldSkills Russia» Ўзбекистонда «WorldSkills» ҳаракатини кенгайтиришга кўмаклашади

Ўзбекистондаги «WorldSkills» вакилларининг сўзларига кўра, ҳаракат учун ёш кадрлар малакасини ошириш ҳисобига иқтисодиётни ривожлантиришнинг муваффақиятли тажрибалари ва янги имкониятларини оширган ҳолда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш муҳим.

1 дақиқа ўқиш57 марта ўқилди

«WorldSkills Russia» бирлашмаси Ўзбекистонда «WorldSkills» ҳаракатининг оператори ҳисобланувчи Ишчи касбларни ривожлантириш ва оммалаштириш ассоциацияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Меморандум Ўзбекистонда «WorldSkills» ҳаракатини ривожлантириш мақсадида икки мамлакат ҳамкорлиги биринчи босқичининг муваффақиятли давоми бўлди. Янги икки томонлама ҳамкорлик мамлакатда ҳаракатнинг келажакда кенг миқёсда ёйилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида касбий таълим сифатини оширишга қаратилган биргаликдаги турли лойиҳаларни назарда тутади.

Ўзбекистондаги «WorldSkills» вакилларининг сўзларига кўра, ҳаракат учун ёш кадрлар малакасини ошириш ҳисобига иқтисодиётни ривожлантиришнинг муваффақиятли тажрибалари ва янги имкониятларини оширган ҳолда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш муҳим.

Шунингдек, «WorldSkills» нинг тажрибасига мувофиқ касбий ва таълим стандартларини янгилаш, миллий жамоаларнинг биргаликдаги машғулоти ва икки давлатнинг «WorldSkills» халқаро мусобақаларида иштирок этишга тайёргарлиги каби асосий йўналишлари қамраб олинади.

Бундан ташқари, Россия 2021 йили Шанхайда касбий маҳорат бўйича ўтказиладиган жаҳон чемпионатида республика шарафини ҳимоя қилувчи Ўзбекистон терма жамоаси таркибини шакллантириш ва уларни мусобақага тайёрлашга ёрдам беради.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади