Давлат томонидан тартибга солиш
765 та материал
Сиёсат15 августдан автотранспорт воситаларининг куни билан юришига ва 30 кишилик тўйларга рухсат берилди
12 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида карантин чораларини босқичма-босқич енгиллаштириш зарурлиги айтиб ўтилди. Бир қанча тармоқлар 15 августдан ишга туша бошлайди.
ЖамиятМеҳнат вазирлиги: Мансабдорларнинг 3886 нафарига нисбатан 6,3 млрд сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди
Давлат меҳнат инспекция томонидан меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жорий йилнинг 6 ой давомида 8 554та корхонада 21 455та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
ЖамиятCOVID-19 га қарши дори воситалари рўйхатига ўзгартириш киритилди
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган 5 турдаги тиббиёт буюмлари қўшилди.
СиёсатЖаҳон банки 30 йил муддатга шартлар асосида 500 млн доллар маблағ ажратади
Президент қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш лойиҳаси тўғрисидаги қарорни имзолади. Қарор билан Жаҳон банки томонидан молиялаштирилаётган лойиҳанинг устувор йўналишлари, маблағдан фойдаланиш схемаси ва тартиблари белгилаб берилган.
СиёсатПрезидент Избоскан, Ғузор, Чуст, Бувайда, Ургут ва Шаҳрихон туманларида тозалаш хизматини танқид қилди
10 август куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини йил якунигача 25 фоизгача, 2021 йилда камида 35 фоизга етказиш зарурлиги белгиланди.
ЖамиятСўх тумани аҳолисига янги уй-жой қуришлари учун ипотека кредитлари ажратилади
Президент қарори билан Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади.
СиёсатЎзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятида бир қатор муаммолар ва камчиликлар мавжудлиги қайд этилди
Фуқароларимизнинг чет элда ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга тегишли ёрдам ва юқори сифатли консуллик хизматларини кўрсатишнинг амалдаги тартиби қаттиқ танқид қилинмоқда.
СиёсатСенат томонидан “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонун маъқулланди (янги таҳрирда)
Қонуннинг қабул қилиниши ишсизларни моддий қўллаб-қуватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини рағбатлантиришни мустаҳкамлайди.
СиёсатСенат Россияда ишлаётган ўзбекистонлик муҳожирларни ҳимоя қилиш учун Вазирлар Маҳкамасига сўров юборади
Сенатининг олтинчи ялпи мажлисида хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳукумат олдида турган устувор масалалар сирасига кириши таъкидлаб ўтилди.
СиёсатСенат томонидан “Таълим тўғрисида”ги Қонун маъқулланди (янги таҳрирда)
Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.
СиёсатСенатнинг олтинчи ялпи мажлисида 25 нафар мансабдор шахсни лавозимидан озод этиш бўйича таклиф
Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлисида Маҳаллий Кенгашлар сессиялари қарорлари билан ижро органларининг 108 нафар раҳбарига нисбатан интизомий жазо чораларини кўриш, жумладан, 25 нафар мансабдор шахсни лавозимидан озод этиш бўйича таклифлар киритилди.
СиёсатОТМларга кириш имтиҳонлари стадионларда ўтказилади
Ёпиқ бинолар эпидемиологик талабга жавоб бермаслигини, ижтимоий масофага риоя қилинган тақдирда имтиҳонлар вақти анчага чўзилиб кетишини инобатга олиб, тест синовларини Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ташкил этилади.
СиёсатПрезидент ҳузурида Жаҳон банки кредит маблағлари асосида амалга оширилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди
Шавкат Мирзиёев раислигида 6 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Жаҳон банки томонидан ажратилган 500 миллион доллар кредит маблағларини ўзлаштириш бўйича шакллантирилган лойиҳалар муҳокама қилинди. Кредит маблағининг 65 миллион доллари эвазига замонавий агрологистика марказлари ва комплексларини ташкил қилиш бўйича топшириқлар берилди.
Жамият«Миллий тикланиш» демократик партияси "тонировка" учун тўловни бекор қилишни таклиф қилди
«Миллий тикланиш» партиясининг Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва партиянинг Мирзо Улуғбек туманидаги халқ депутатлари Кенгашидаги депутатлик гуруҳи Вазирлар Маҳкамасига ушбу масала бўйича таклиф юборди.
ЖамиятЎзбекистонда йўл қоидаларини бузган хорижлик транспорт эгалари жаримани қаерга тўлайди?
“Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
СиёсатПрезидент Жамшид Қўчқоров ва Сардор Умурзоқов зиммасига масъулиятли вазифа юклади
Шавкат Мирзиёев 5 август куни энергетика, транспорт, коммунал хўжалик ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш юзасидан тақдимот билан танишди.
СиёсатШавкат Мирзиёев Тошкент ва Тошкент вилояти туманлари ҳудудларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқди (+фото)
Пойтахтдан Тошкент вилоятига 1010 гектар, вилоятдан пойтахтга 8371 гектар ер майдони ўтказилиши режалаштирилган.
ЖамиятКарантиндан кейин ҳам тўйларни 30 киши билан ўтказиш таклифи илгари сурилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталига тўйларни карантиндан кейин ҳам 30 киши билан ўтказиш таклифи киритилди. Муаллиф “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорда белгиланган тўйларга 200 кишидан ортиқ меҳмон чақирмаслик ҳақидаги қоидани “30 кишилик” деб ўзгартиришни сўрамоқда.
СиёсатЎзбекистонда Ягона ижтимоий реестр жорий этилади
Ягона ижтимоий реестр орқали барча ижтимоий ёрдам бир хил мезон ва бир хил ҳужжат асосида берилади.
СиёсатЭҳтиёжманд оилаларга 30 турдаги ижтимоий ёрдам ва хизматлар осон ва қулай тарзда тақдим этилади
2021 йил 1 январдан бошлаб, кам таъминланган оила мақомини олиш учун фуқаролардан ҳозиргидек 12 та идорадан 30 дан зиёд маълумотлар талаб қилинмайди.
