Сиёсат

Охирги икки йилда 122 нафар кадастр ходими жиноий жавобгарликка тортилди
21 июль куни ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича ўтказган йиғилишда 66 та туманда 150 минг гектар экин ери ўзбошимчалик билан эгаллангани, охирги икки йилда 122 нафар кадастр ходими жиноий жавобгар бўлгани ҳақида айтиб ўтилди.

Коронавирусга чалинган фуқаролар сони янада ошиб бориши ҳеч гап эмас – Шавкат Мирзиёев
Қисқа муддатларда коронавирусга чалинганларни даволаш учун яратилган қўшимча ўрин-жойлар сонини, биринчи навбатда олийгоҳлар ётоқхоналари, ёпиқ спорт майдонлари ва бошқа сиғими катта бино-иншоотлар ҳисобига, камида икки-уч баробарга оширилади.

Шавкат Мирзиёев: Керак бўлса, махсус самолёт ажратиб, кислород концентраторларини Ўзбекистонга олиб кирамиз
Чет давлатларда ўпка яллиғланган ҳар бир бемор учун зудлик билан кислород концентраторларига махсус ниқоблар кийгизиш орқали ҳаво олишини енгиллаштириб, қўлига пульсоксиметр тақилмоқда ва бу билан беморнинг нафас етишмовчилиги бартараф қилинмоқда.

Шавкат Мирзиёев: Бугундан бошлаб шифокорларнинг 14 кунлик иш хақини жойида олиш тизими жорий этилади
Коронавирусга чалинган беморлар билан ишлаётган ҳар бир махсус шифохонада алоҳида тижорат банкининг кассалари ташкил қилинади.

Тиббиёт ходимларига ҳар бир иш куни учун ойлик маошининг 6 фоизи миқдорида устама ҳақ тўланади
Тошкент шаҳридаги 16 та клиникага қўшимча COVID-19га шубҳали беморлар учун мўлжалланган “провизор” клиникалар ташкил қилинди. Ушбу клинакаларнинг тиббиёт ходимларига устама ҳақ берилади.

Ҳокимликлар ўз фаолияти бўйича электрон ҳисобот беради
16 июль куни «Электрон ҳукумат тизимини янада ривожлантириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори қабул қилинди.

“Ўзсувтаъминот” АЖ йил якунига қадар 2,5 миллион истеъмолчини тармоққа улайди
17 июль куни Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда истеъмолчилар сув тармоғига уланмагани сабабли даромадлар олинмаётгани учун масъул раҳбарларнинг иши танқид қилиниб, “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятига йил якунига қадар жами 2,5 миллион истеъмолчини тармоққа улаш вазифаси қўйилди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига мурожаат қилди
Биз пандемияни қачон енгамиз? Қачонки, ҳар бир одам ўзидаги бепарволикни енгса, ўзи, оиласи ва фарзандлари, бутун халқимиз ҳаётига масъулият билан қарайдиган бўлса, деди Президент айни вақтда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида.

Шавкат Мирзиёев: Агар биз бу хатарга бепарво бўлсак, одамларнинг соғлиғи ва тақдирини хавф остига қўямиз, ўлим сони кескин кўпаяди
Вазият ҳамон жиддийлигича қолмоқда. Шунинг учун ҳеч қайси ҳудуд раҳбари бизда аҳвол яхши, деб, хотиржамликка берилишга ҳаққи йўқ, деди Шавкат Мирзиёев 17 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида.

Умумий овқатланиш соҳасини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Президент фармони лойиҳаси тайёрланди
Лойиҳада солиқ имтиёзларини узайтириш, кафе ва ресторанларга ёзги терасларини жойлаштириш тартибини жорий этиш ҳамда муассасаларга куну тун ишлашга рухсат бериш режалаштирилмоқда.

Акмал Бурхонов Коррупцияга қарши курашиш агентлигига директор этиб тайинланди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Президентнинг 2020 йил 29 июндаги фармони билан ташкил этилган.

"Ўзбекнефтегаз" AЖ биринчи ярим йилликда қарийб 850 миллион доллар миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштирди
Қўшимча 1 миллиард куб метр табиий газ, қарийб 22 минг тонна конденсат ва 1,2 минг тонна нефть қазиб чиқаришга эришилган.

Ўзбекистон учун фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам Конвенцияси кучга кирди
Конвенция фуқаролар ва бошқа шахсларга уларнинг шахсий, мулкий ва номулкий ҳуқуқларининг ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга ёрдам беради.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 3 ойлик дори-дармон ва ҳимоя воситалари захирасини шакллантиради
Зангиота туманида яқинда иш бошлаган шифохонадаги жой сони яна 1000 ўринга кўпайтирилади.

Президент Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ҳайфсан эълон қилди
Коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва даволаш бўйича Тошкент шаҳридаги ишларни талаб даражасида ташкил этмагани, бу касаллик билан “пастга тушиб” мукаммал шуғулланмагани учун Алишер Шодмонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ҳайфсан эълон қилинди. Шаҳар ва вилоятнинг барча сектор раҳбарлари жиддий огоҳлантирилди.

Президент Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида ўлим кўпайгани сабабли йиғилиш ўтказмоқда
Айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида коронавирус инфекциясининг пойтахт ва Тошкент вилоятида кенг тарқалиши ҳамда дориларнинг нархлари асоссиз ошаётгани юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтмоқда.

Ўзбекистон электрон ҳукуматлар рейтингида 87-ўринни эгаллади
Икки йилда бир марта нашр этиладиган сўров натижаларида таъкидланишича, инфратузилманинг секин ривожланишига қарамай, Ўзбекистонда онлайн хизматлар кўрсатиш яхшиланди.

Хотин-қизларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун соддалаштирилган кредитлар ажратилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 июль куни ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда жаҳон банкининг 2 миллион доллар маблағи доирасида 15 минг нафар аёлнинг бандлигини таъминлаш лойиҳаларини жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Президент топшириғи: Тест топшириш жараёни қайта кўриб чиқилади
Шавкат Мирзиёев Соғлиқни сақлаш вазирига бир кун муддатда амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиб, аҳоли учун қулай тизимни ишлаб чиқишни буюрди.

Айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Киритилган ўзгартиришларга кўра, экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш, шунингдек, гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофоти тўланади.

Сув омборлари, сел-сув омборлари объектларининг хавфсизлигини таъминлаш концепцияси ишлаб чиқилди
“Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Ёшлар иттифоқи раҳбари Алишер Саъдуллаев янги лавозимга тайинланди
Алишер Саъдуллаев Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Молия вазири ва Статистика қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди
Президентнинг 9 июлдаги қарори билан бир қанча тайинловлар амалга оширилди.

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ–5177-сон Фармонига жисмоний шахслар чет эл валютасини тижорат банклари орқали эркин сотиши ва сотиб олиши ҳамда сотиб олинган маблағларни ҳеч қандай чекловларсиз тасарруф этиши мумкинлиги ҳақидаги норма киритилди.