Ўзбекистон Президентининг Францияга давлат ташрифи якунланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Франция Республикасига тарихий давлат ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етди.
БатафсилЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Франция Республикасига тарихий давлат ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етди.
Батафсил




Баҳолаш Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан олиб борилади.

Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни нефть-газ кимё саноатидаги истиқболли лойиҳалар ҳолатига оид тақдимот билан танишди. Тақдимотда Президент электр тармоқларида йўқотишларни анча қисқартириш, газ-кимё соҳасини 2021 йилда ривожлантиришнинг янги йўналишларини белгилаш, лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш бўйича аниқ топшириқлар берди.

“2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан кўриб чиқилди ва биринчи ўқишда қабул қилинди. Мажлисда Бош вазир Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.

Хизматлар бўйича йиллик тушуми 1 миллиард сўмдан кам бўлган тадбиркорлар учун қўшилган қиймат солиғини чорак якуни бўйича тўлаш тартиби давом эттирилади. Ушбу чора 8 мингдан зиёд тадбиркор ихтиёрида бир чоракда 220 миллиард сўм айланма маблағ қолишига имкон беради. Бу ҳақда бугун, 24 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.

«Ҳар бир ҳудудда тадбиркорликни ривожлантиришнинг катта ресурслари бор. Фақат уни ишга солиш керак», деди Шавкат Мирзиёев.

23 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган тақдимотда марказий кўчаларда паркоматлар ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди. Шу билан бирга, пиёдалар ва велосипедлар йўлакчаларини кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Марказда 600 та койка бўлади. Амбулатор ва стационар тартибда 200 дан ортиқ тиббий хизмат йўлга қўйилади.

Технопаркда 2020 йил февралда электрон газ ҳисоблагичлар корхонаси, августда маиший совутгичлар заводи ишга туширилган эди. 2021 йилда Технопаркда бозорбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи 9 та корхона ишга туширилади.

Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисида бир қанча долзарб масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. Шунингдек, мажлисда Сенат Раиси Танзила Норбоева Қорақалпоғистон тарихида бўлмаган янгилик – ҳудуд аҳолисининг ҳаёт даражасини кўтариш, экологик вазиятни яхшилаш мақсадларига 21 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилгани ҳақида гапириб ўтди.

Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасига оид лойиҳалар билан танишди. Тақдимотда Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари, шунингдек, Сурхондарё вилоятида амалга оширилаётган реконструкция ва қурилиш ишлари ҳақида маълумот берилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутат Мақсуда Ворисова ҳисоботда 9 ойда табиий газ қазиб олиш, газ канденсати ишлаб чиқариш камайганини аҳолига қандай тушунтирамиз деган саволни илгари сурди.

17 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган видеоселекторда мусодара қилинган мулкларни сотиш тизимини қайта кўриб чиқиш, “Е-ижро аукцион”га қўйилган буюмларни бошқа электрон савдо платформаларига ҳам интеграция қилиш зарурлиги қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида пандемия билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Юртимизда ушбу вирус билан касалланганлар сони 70 минг нафардан ортгани, тузалганлар сони қарийб 68 минг нафарни ташкил этгани қайд этилди.

2021 йил Қашқадарё вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш йили деб эълон қилинди.

Президент Қашқадарёга ташрифи давомида Давлат хизматлари маркази ва Технопарк фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Ташриф чоғида “Давлат хизматлари маркази орқали одамлар давлатнинг эътиборини сезиши керак”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарёга ташрифининг илк манзили Шаҳрисабз шаҳридаги Oqsaroy Vortex МЧЖ бўлди. Президент бу ерда синтетик аралашмали ип ва мато ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

Чекка ҳудудлардаги бирламчи бўғин тиббиёт тизими учун “Қишлоқ шифокори” дастури жорий қилинади. Бу дастурга мувофиқ чекка ҳудудлардаги бирламчи бўғинга ишга кирган тиббиёт ходимлари хизмат уйи билан таъминланади ёки ижара тўлови компенсация қилинади.

Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида тиббиётнинг бирламчи бўғинидаги муаммолар таҳлил қилинмоқда.

Эроннинг Ўзбекистонга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳамид Найрободий икки мамлакат фуқаролари учун визаларни бекор қилиш таклифи билан чиқди.

Кейинги йил майгача ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимида ҳудуд аҳолисининг гўшт, тухум, ун, ёғ, шакар, гуруч, картошка, сабзи ва пиёзга бўлган эҳтиёжи, бу маҳсулотларни қачон, қаердан олиш бўйича аниқ ҳисоб-китоб бўлади.

15 октябрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда мамлакатимизда ер ажратиш ва давлат кадастри соҳасида коррупцияга йўл очиб берилгани Президент томонидан кескин танқид қилинди. Соҳада ўзгаришлари кутилмоқда.

Бутун мамлакатимиздан мутахассислар келди. Бу ерда Қорақалпоғистон ва ҳар бир вилоятнинг ўз кўчаси бор, деди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда, айрим тадбиркорлар халқаро брендлар билан бир хил номни рўйхатдан ўтказиб олгани сабабли хорижий инвестиция келишига тўсиқ бўлаётгани танқид қилинди.

Сенатнинг 5 октябрь куни бўлиб ўтган мажлисида “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports”, “Ўзбекистон темир йўллари” ҳамда “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятлари томонидан ижро этилиши ҳолати кўриб чиқилди.