14 октябрь, чоршанба10:47Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Сиёсат

Ҳамид Найрободий: Эрон ва Ўзбекистон фуқаролари учун визаларни бекор қилиш энг тўғри йўл

Эроннинг Ўзбекистонга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳамид Найрободий икки мамлакат фуқаролари учун визаларни бекор қилиш таклифи билан чиқди.

1 дақиқа ўқиш72 марта ўқилди
Фото: “Дунё” АА

Элчининг сўзларига кўра, Эрон ва Ўзбекистон туризм бўйича дунёда етакчи давлатлар қаторида туради. Тарихий ва нодир мерос сайёҳларни мунтазам жалб этиш учун қулай имконият тақдим этган.

“Бу борада икки мамлакат фуқаролари учун визаларни бекор қилиш энг тўғри йўл деб ўйлайман. Мен шуни тарафдориман. Бундан ташқари турли бизнес-тадбирлар, жумладан видеоконференция шаклидаги мулоқотлар ташкиллаштириш орқали тадбиркорларни янада яқинлаштиришимиз мумкин. Техник-муҳандислик хизматлари, тиббиёт ва янги технологиялар соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг ҳар томонлама ривожланишига ёрдам беради. Мен ўз миссиям давомида ана шу режаларни ҳаётга тўлиқ тадбиқ эта олсам, бундан хурсанд бўлардим”, деди Ҳамид Найрободий “Дунё” ААга берган интервьюсида.

Дипломат Ўзбекистон ва Эрон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжудлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, бож тўловларини камайтириш ва божхона тўсиқларини олиб ташлаш томон ҳаракат қилиш керак. Шунингдек, транспорт лойиҳаларини амалга оширишни тезлаштириш, икки мамлакат ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада жадаллаштиришга хизмат қилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади