Сиёсат

Оила кодексига кўп болали оила тушунчаси киритилди
Оила кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, 4 нафар ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оила ҳисобланади.

Почта тизими даромад келтирадиган соҳага айлантирилади
Манзилга етказиш тизимини туманларда тажрибадан ўтказиб, 2021 йил 1 мартдан вилоят марказларида, 1 июлдан мамлакат бўйича жорий этилади. Бу ҳақда 5 октябрь куни Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда айтиб ўтилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи
Шавкат Мирзиёев Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодекс ишлаб чиқишни таклиф этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси ишида иштирок этади
Муҳокамаларнинг асосий мавзусини ҳисобга олиб, коронавирус пандемиясига қарши биргаликда курашиш ва касаллик тарқалишининг салбий оқибатларини енгиб ўтиш масалаларига тўхталиб ўтилади.

Ўзбекистоннинг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида қонун имзоланди
Вилоятларнинг маъмурий-ҳудудий чегаралари доирасида республика бўйсунувидаги шаҳарлар бўлиши мумкин.

Шавкат Мирзиёев ва Татяна Каримова Биринчи Президентнинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди (фото)
2 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Шавкат Мирзиёев Юнусободдаги “Бодомзор” метро бекатидан янги “Туркистон” метро бекатигача поездда борди (+фото)
Тошкент метрополитенидан кунига 240 минг йўловчи фойдаланади. Жами 21 километрдан иборат учта янги - Юнусобод, Сергели ва Қўйлиқ йўналишлари қурилиши натижасида яна 150 мингдан зиёд киши қамраб олиниши режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистонда геология соҳасини ривожлантиришдан мақсад – одамларни бой қилиш
Шавкат Мирзиёев 27 август куни геология соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги бўйича тақдимот билан танишди. Тақдимотда давлатимиз раҳбари келгуси йили геология-қидирув ишларини 2 баробар кенгайтириб, соҳага замонавий лаборатория техникаларини жорий қилишни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади.

Журналистика бўйича Ўзбекистон-Европа мукофоти аризаларни қабул қилишни бошлади
Ушбу лойиҳа Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) томонидан Ўзбекистон Республикасининг Белгия Қироллигидаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.

Тугатилаётган фермер хўжалигининг ерга қилган харажати қопланади
Кўчатлар, манзарали дарахтлар, уларни парваришлаш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш мақсадида бажарилган агротехник тадбирлар учун қилинган харажатлар қоплаб берилади.

Рухсат этиш хусусиятига эга қатор ҳужжатлар бекор бўлмоқда
2021 йил 1 январдан бошлаб 70 та лицензия ва 35 та рухсатнома бекор қилиниб, 115 та лицензия ва рухсатномани олиш тартиб-таомиллари соддалаштирилади.

Президент Швейцария билан ҳамкорликда очилган янги корхонани бориб кўрди (фото)
Президент Шавкат Мирзиёев Бектемир туманидаги “Prof- Milk” қўшма корхонаси фаолияти билан танишди.

Шавкат Мирзиёев: Ёшларга замонавий қурилиш технологиялари бўйича етарли малака берсак, даромадлари ҳам икки-уч баробар ошади
Президент Шавкат Мирзиёев Бектемир туманидаги «Бинокор» масъулияти чекланган жамиятнинг ишлаб чиқариш майдонига ташриф буюрди.

Президент “Бектемир металл конструкциялари” МЧЖни саноат кластерига айлантириш муҳимлигини таъкидлади (фото)
“Бу технологиялар ҳам, маҳсулотлар ҳам яхши. Лекин ҳар дам ривожланишни ўйлаш керак”, деди Шавкат Мирзиёев “Бектемир металл конструкциялари” МЧЖга ташрифи чоғида.

«Ёшлар» ва «аёллар» дафтарлари шакллантирилади
Президент раислигида ўтказилган йиғилишда «темир дафтар"лар сингари, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида («Ёшлар дафтари»), ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида («Аёллар дафтари») рўйхатлар шакллантириш топширилди.

Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами кунида катта йиғин ва сайиллар ўтказишни чеклашни талаб қилмоқда
Корхона ва ташкилотларда ҳам байрам тадбирлари режалаштирилган тақдирда уларни санитария нормаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш мақсадга мувофиқлиги кўрсатиб ўтилди.

Меҳнат мигрантларига йўл ҳақи, патент ва суғурта харажатлари учун паст ставкали кредитлар ажратилади
Хорижда ишлаб, малака орттириб қайтган фуқароларга тадбиркорликни бошлаш учун кредит ресурслари ажратилади ҳамда банк кредитлари таъминоти бўйича суғурта полиси харажатларининг бир қисми қоплаб берилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

Шавкат Мирзиёев: Такрор ва такрор айтаман: ҳар бир фуқаронинг соғлиғи ва ҳаёти биз учун муҳим
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги йиғилиш аввалида пандемия билан боғлиқ вазиятга алоҳида тўхталиб ўтди.

Бўстонлиқ тумани тўлиқ туристик зонага айлантирилади
Тоғ ёнбағирларида, ўрмон ва сув фонди ерларида енгил конструкцияли кўчма дам олиш масканлари ташкил этилади. Шунингдек, 80 га яқин давлат объектлари хусусийлаштирилади.

2021 йилда Бўстонлиқда “Билдирсой-Чимён-Нанай” халқаро курорти ишга тушади
Курортда осма йўлаклар, чанғи учиш ускуналари ва аттракционлар ўрнатилади. Шавкат Мирзиёев бугун, 14 август куни “Билдирсой-Чимён-Нанай” халқаро курорти лойиҳаси билан танишди.

Кимё ва биология бўйича миллий сертификатга эга ўқувчилар ОТМга киришда тестдан озод бўлади
Ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилинган кимё ва биология фанлари ўқитувчилари ҳамда раҳбар кадрларининг базавий тариф ставкасига нисбатан амалда белгиланган устама ҳақи миқдори 2021 йил 1 январдан бошлаб 50 фоизгача оширилади.

Шавкат Мирзиёев: Одамларнинг даромадини ошириш саноат ривожи билан чамбарчас боғлиқ
Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда саноат маҳсулоти ҳажми 167 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилгига нисбатан 1,9 фоизга камайган.

15 августдан автотранспорт воситаларининг куни билан юришига ва 30 кишилик тўйларга рухсат берилди
12 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида карантин чораларини босқичма-босқич енгиллаштириш зарурлиги айтиб ўтилди. Бир қанча тармоқлар 15 августдан ишга туша бошлайди.

Жаҳон банки 30 йил муддатга шартлар асосида 500 млн доллар маблағ ажратади
Президент қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш лойиҳаси тўғрисидаги қарорни имзолади. Қарор билан Жаҳон банки томонидан молиялаштирилаётган лойиҳанинг устувор йўналишлари, маблағдан фойдаланиш схемаси ва тартиблари белгилаб берилган.