14 октябрь, чоршанба09:01Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Сиёсат

Умумий овқатланиш соҳасини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Президент фармони лойиҳаси тайёрланди

Лойиҳада солиқ имтиёзларини узайтириш, кафе ва ресторанларга ёзги терасларини жойлаштириш тартибини жорий этиш ҳамда муассасаларга куну тун ишлашга рухсат бериш режалаштирилмоқда.

1 дақиқа ўқиш115 марта ўқилди

Умумий овқатланиш соҳасини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.

Ҳужжатда, жумладан, 2020 йил охирига қадар қуйидагиларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда:

  • бир қатор солиқ имтиёзларини узайтириш;
  • ёлланма ишчилар сонини кўпайтириш;
  • умумий овқатланиш ёзги терасларини жойлаштириш тартибини жорий этиш;
  • умумий овқатланиш ва бошқа кўнгилочар муассасаларнинг иш вақтини 24 соатгача узайтириш ва бошқалар.

Ташкилотга ресторан бизнеси ва умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритаётган бир қатор тадбиркорлар ушбу соҳани қўллаб-қувватлаш учун инқирозга қарши чоралар кўришга ёрдам бериш бўйича мурожаат қилишган.

Ҳозирда лойиҳа тадбиркорлар ва ССП жамоат экспертизаси ишчи гуруҳи таклифларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилмоқда.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади