14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига мурожаат қилди

Биз пандемияни қачон енгамиз? Қачонки, ҳар бир одам ўзидаги бепарволикни енгса, ўзи, оиласи ва фарзандлари, бутун халқимиз ҳаётига масъулият билан қарайдиган бўлса, деди Президент айни вақтда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида.

1 дақиқа ўқиш83 марта ўқилди

17 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Шавкат Мирзиёев: Агар биз бу хатарга бепарво бўлсак, одамларнинг соғлиғи ва тақдирини хавф остига қўямиз, ўлим сони кескин кўпаяди

Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида яна бир бор халқимизга мурожаат қилиб, жумладан, шундай деди:

– Ҳар биримиз ўзимиз, оиламиз, фарзандларимизнинг соғлиғи ва тақдири учун аввало ўзимиз масъул эканимизни чуқур англашимиз лозим. Шу муносабат билан халқ вакиллари бўлган депутатларимиздан, ижодкор зиёлиларимиз, ҳурматли журналистларимиз, маҳалла фаолларидан илтимос қиламан: пандемия даврида ҳар бир одамнинг шахсий масъулияти ҳақидаги тарғибот ишларини янада кучайтиришимиз керак.

Биз пандемияни қачон енгамиз? Қачонки, ҳар бир одам ўзидаги бепарволикни енгса, ўзи, оиласи ва фарзандлари, бутун халқимиз ҳаётига масъулият билан қарайдиган бўлса.

Биз шунга қодирмизми? Албатта, қодирмиз. Ишончим комил, бугунги вазиятнинг ўзи тақозо этаётган мана шундай ҳиссиёт ва қарашлар ҳар бир юртдошимизнинг қалби ва онгига чуқур кириб боради. Ва биз бу синовдан, албатта, муносиб ўтамиз, – дея таъкидлади Президент Шавкат Мирзиёев.

Маълумки, 15 июль куни Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида пандемияга қарши кураш борасидаги ишлар қаттиқ танқид қилиниб, аниқ вазифалар белгиланган эди. Бу борада кўрилган тезкор чора-тадбирлар бўйича бугун Тошкент шаҳри ҳокими, Бош прокурор ва бошқа мутасадди раҳбарлар ҳисобот берди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади