14 октябрь, чоршанба14:03Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Сиёсат

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ–5177-сон Фармонига жисмоний шахслар чет эл валютасини тижорат банклари орқали эркин сотиши ва сотиб олиши ҳамда сотиб олинган маблағларни ҳеч қандай чекловларсиз тасарруф этиши мумкинлиги ҳақидаги норма киритилди.

1 дақиқа ўқиш103 марта ўқилди

8 июль куни Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди. Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларнинг экспорт-импорт ҳамда бошқа валюта операциялари бўйича хорижий валютадаги маблағлари ҳаракати устидан назорат қилувчи органлар қаторига Ҳисоб палатаси ҳам киритилди. Ўз навбатида, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ушбу органлар қаторидан чиқарилди.

Шунингдек, хорижий олим, ўқитувчи ва мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш уларнинг хоҳишига кўра миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида амалга оширилади.

Илгари уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнат шартномасида белгиланган миқдорда эркин конвертация қилинадиган валютада амалга оширилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ–5177-сон Фармонига жисмоний шахслар чет эл валютасини тижорат банклари орқали эркин сотиши ва сотиб олиши ҳамда сотиб олинган маблағларни ҳеч қандай чекловларсиз тасарруф этиши мумкинлиги ҳақидаги норма киритилди.

Илгари Ўзбекистоннинг резиденти бўлган жисмоний шахслар чет эл валютасини тижорат банкларининг конверсион бўлимларида сотиб олинган маблағларни халқаро тўлов карталарига ўтказиши орқали сотиб олиши ва чет элда ҳеч қандай чекловларсиз ишлатиши мумкин эди.

Фармон билан киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, қатор вазирлик ва идораларга малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хорижий ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади