
Ўзбекистон ва Қозоғистон 500 миллион доллар бўлган шартномани имзолади
Урганч шаҳрида бўлиб ўтган II ҳудудлараро форумда Қозоғистон ва Ўзбекистон вакиллари умумий қиймати 500 миллион доллар бўлган 52 та шартномани имзолаган.

Январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2,9 млрд долларни ташкил этди
2020 йил январь ойида ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларининг улуши 33,7 фоизни ташкил этиб, ташқи савдо айланмасининг ўтган йилга нисбатан ўсиши 9,1 фоизни ташкил этди.

Берлинда Ўзбекистоннинг ЖСТ ва ЕОИИга интеграцияси ҳамда ЕИ билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Германиянинг ишбилармон доиралари Ўзбекистонда валюта бозори либераллаштирилиши, давлатнинг иқтисодиётдаги ролининг камайиши, шунингдек, минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларини маъқуллашди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида ЮНКТАД / ЖСТ халқаро савдо маркази ваколатхонаси билан музокаралар бўлиб ўтди
Учрашув давомида ХСМ миссияси вакиллари ЖСTга аъзо бўлиш учун Ўзбекистонга зарур техник ёрдам кўрсатиш бўйича келишувни тўлиқ амалга оширишга тайёр эканликларини таъкидлади.

Берлинда Ўзбекистонда рўй бераётган иқтисодий ва сиёсий жараёнларга доир кенг кўламли масалалар юзасидан фикр алмашилди
Германияда бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси иқтисодиёт ва ташқи савдони қўллаб-қувватлаш бўйича Федерал уюшма бошқаруви раиси Михаэл Шуманн ҳамда Фридрих Эберт ва Конрад Аденауэр номидаги фонд вакиллари билан музокаралар ўтказишди.

Тиббиёт соҳасига ихтисослаштирилган Ибн Сино мактаблари ташкил этилади
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 25 февраль куни соғлиқни сақлаш ходимлари билан бўлиб ўтган йиғилишда айтиб ўтди. Унга кўра, эскича услубда қолиб кетган тиббиёт коллежлари ўрнида Ибн Сино мактаблари ташкил этилади.

Тошкентда Франциянинг «Ле Кордон Блю» олий мактабининг филиали очилиши мумкин
Ўзбекистон ва Франция Республикалари ўртасида савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорлик ривожланиб бормоқда. Шундай ҳамкорликлардан бири «Ле Кордон Блю» меҳмонхонаси билан йўлга қўйилмоқда.

“Тошкент-Киев” авиа ва "Тошкент-Харьков" темир йўл қатнови тикланиши мумкин
Ўзбeкистон-Украина бизнeс форуми доирасида “Тошкент-Киев-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаво қатновини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда 1 мартдан нималар ўзгаради?
1 мартдан Ўзбекистонга айрим жиҳозларни олиб кирилиши тақиқланади, Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизими жорий этилади

Ўзбекистон аэропортларида хизмат кўрсатиш тарифлари пасайтирилмоқда
Мамлакат аҳолиси ва чет эллик сайёҳлар учун авиачипталар нархи пастлайди. Хорижий авикомпанияларнинг юк ташиш рейсларида эса юкга ишлов бериш тарифлари ҳам пасайтирилади.

Калийли ўғитлар заводида давлат улуши инвесторларга сотилади
Шавкат Мирзиёев куни кимё саноатини ислоҳ қилиш бўйича истиқболли режалар ҳамда жорий йилда амалга ошириладиган асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда кимё соҳасида янги йўналишларини ривожлантириш, бунга хорижий инвесторларни кенг жалб қилиш зарурлигини таъкидлади.

Берлинда Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинади
Ташрифдан мақсад – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг истиқболли йўналишларини муҳокама қилишдан иборат.

Япония ва Корея Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни Япония ва Корея Республикаси билан икки томонлама инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Осиё тараққиёт банки экологик тоза транспортни ишлаб чиқариш соҳасида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқчи
Энергетика вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда Осиё тараққиёт банки электр билан ҳаракатланувчи транспорт воситаларини ишлаб чиқариш юзасидан фикр алмашди.

Пенсия ёши узайтириладими? Ушбу мавзу юзасидан Молия вазири изоҳ берди
Молия вазири Жамшид Қўчқоров ўзининг Twitter'даги саҳифасида пенсия ёши узайтирилиши юзасидан тарқалган хабарлар юзасидан изоҳ қолдирди.

Марказий Осиё мамлакатларининг божхона статистикасидаги тафовутлар
Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой ва уларнинг асосий савдо ҳамкорлари ўртасидаги савдо айланмаси борасидаги статистика солиштирилганида сезиларли даражада фарқларни кўриш мумкин. Масалан, Ўзбекистон маълумотларига кўра, Қозоғистонга экспорт ҳажми 1,2 млрд. долларни, Қозоғистон маълумотларига кўра 844 млн. долларни ташкил этади. Фарқ 573 млн. доллар.

Ўзбекистон делегацияси «Янги Ўзбекистон сари» мавзусидаги давра суҳбатлар туркумида иштирок этиш учун Германияга етиб борди
Шарқий Европа ва халқаро тадқиқотлар марказида «Янги Ўзбекистон сари» мавзусидаги давра суҳбатида қатнашиш учун Ўзбекистон делегацияси Германияга етиб борди.

Азиз Абдуҳакимов: Туризм-365 телеканалини очиш вақти келгандир
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов гидлар сонини 5000 нафарга етказмоқчи эканлигини айтди. Шунингдек, Туризм-365 телеканалини очиш вақти келгани ҳақида ҳам гапирди.

Сингапур компанияси Ўзбекистонда чиқиндидан ўғит ишлаб чиқармоқчи
Сингапур компанияси қаттиқ ва аралаш турдаги чиқиндиларни қайта ишлаб, улардан ўғит, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш технологияларни яратади.

Қозоғистонда чорва моллари экспорти тақиқланди. Бунга сабаб нима, гўшт нархи кўтариладими?
Қозоғистонда қўй, майда ва йирик қорамолларни экспорт қилишга тақиқланди. Ҳукумат гўшт нархини ушлаб туриш учун 100 фоиз кафолат беролмаяпти.

Google, Facebook ва Yandex ўз серверларини Ўзбекистонда жойлаштириши мумкин
Бу интернет фойдаланувчилари томонидан аудио, видео, дастурий таъминот ва контентнинг бошқа турларини юклаб олиш тезлигини оширишга ёрдам беради.

Франциянинг «ATR Aircraft» компанияси самолётлари Ўзбекистон осмонида учиши мумкин
Дунёда самолёт ишлаб чиқаришда етакчи бўлган Франциянинг «ATR Aircraft» компанияси Ўзбекистонга камхарж самолётларни етказиб бериши мумкин.

Шавкат Мирзиёев ва Зироат Мирзиёева Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонаси билан танишди (фото)
Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған рафиқалари ҳамроҳлигида Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонаси фаолияти билан танишди.

Шавкат Мирзиёев дунёда ўта ноёб китоб бўлган “Усмон Мусҳафи” нусхасини Халқ кутубхонасига туҳфа қилди
Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида Шавкат Мирзиёев ва Зироат Мирзиёева иштирок этди. Ўзбекистон Президенти кутубхона фондига 350 дан зиёд турли мавзудаги китобларни совға қилди.