14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Франциянинг «ATR Aircraft» компанияси самолётлари Ўзбекистон осмонида учиши мумкин

Дунёда самолёт ишлаб чиқаришда етакчи бўлган Франциянинг «ATR Aircraft» компанияси Ўзбекистонга камхарж самолётларни етказиб бериши мумкин.

1 дақиқа ўқиш126 марта ўқилди

Давлат активларини бошқариш агентлигида дунёда самолётлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи бўлган Франциянинг «ATR Aircraft» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу компания асосан 50-90 ўринга мўлжалланган самолётлар ишлаб чиқариб, жаҳоннинг 100 дан ортиқ давлатига етказиб беради. Учрашувда компания вакиллари томонидан 2 хил турдаги ҳаво кемалари ҳақида тақдимот ўтказилди.

Таклиф этилаётган самолётларнинг афзаллиги сифатида ёқилғи тежамкорлиги ва узоқ муддат эксплуатация қилиниши айтилди. Замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган ушбу самолётлар бошқа ҳаво кемаларига нисбатан паст шовқинли бўлиб, деярли икки баробар камроқ ёқилғи сарфлайди. Бундан ташқари, улардан турли ноқулай иқлим шароитларда, қаттиқ қопламасиз аэродромларда ҳам фойдаланиш имконияти мавжуд.

Учрашувда бу турдаги самолётлардан мамлакат ички рейслари ва қўшни республикаларнинг 1000 км масофагача бўлган ҳудудлари бўйлаб парвозларни амалга оширишда фойдаланиш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.

Мулоқот якунида тегишли вазирлик ва идоралар, шунингдек, янги ташкил этилаётган «Humo Air» авиакомпанияси билан ушбу таклифлар доирасида фикрлашиб, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга ишонч билдирилди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади