14 октябрь, чоршанба10:40Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистон аэропортларида хизмат кўрсатиш тарифлари пасайтирилмоқда

Мамлакат аҳолиси ва чет эллик сайёҳлар учун авиачипталар нархи пастлайди. Хорижий авикомпанияларнинг юк ташиш рейсларида эса юкга ишлов бериш тарифлари ҳам пасайтирилади.

1 дақиқа ўқиш41 марта ўқилди

Ўзбекистонда хорижий авиаташувчилар учун аэропортларда хизмат кўрсатиш тарифлари пасайтирилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.

Хусусан, 2020 йилнинг 1 март санасидан эътиборан барча маҳаллий аэропортларда учиб келаётган йўловчиларга хизмат кўрсатиш ставкаси бекор қилинади. Хорижий авикомпанияларнинг юк ташиш рейсларида эса юкга ишлов бериш тарифлари пасайтирилади.

Шунингдек, Тошкент халқаро аэропортининг "Business Lounge" даги хизматларининг нархи ҳам пасайтирилди.

Таъкидланишича, ушбу чоралар халқаро авиация хизматлари бозорида республика аэропортларининг рақобатбардошлигини ошириш, мамлакат аҳолиси талабларини қондириш ва мамлакатга келаётган хорижлик сайёҳлар оқимини кўпайтиришга қаратилган.

Хорижий авиакомпанияларнинг республика аэропортларида парвозларни амалга ошириш харажатларини пасайтириш мамлакат аҳолиси ва чет эллик сайёҳлар учун авиачипталар нархини пасайтиришга йўналтирилган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади