14 октябрь, чоршанба08:07Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

“Тошкент-Киев” авиа ва "Тошкент-Харьков" темир йўл қатнови тикланиши мумкин

Ўзбeкистон-Украина бизнeс форуми доирасида “Тошкент-Киев-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаво қатновини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

1 дақиқа ўқиш30 марта ўқилди

Киeв шаҳрида ўтказилган Ўзбeкистон-Украина бизнeс форуми доирасида “Тошкент-Киев-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаво қатновини ҳамда "Тошкент-Харьков-Тошкент" темир йўл линиясини тиклаш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Форум доирасида жорий йилнинг баҳорида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон-Украина ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши билан боғлиқ бўлган масалалар ҳам ишлаб чиқилган ва бўлажак тадбир кун тартибига киритиш учун икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинган.

Шунингдек, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, божхона ва тарифларни тартибга солиш, ветеринария-санитария талабларини ва ўсимликлар карантинини уйғунлаштириш борасида ўзаро муносабатлар соҳаларида масалаларни ҳал этиш бўйича келишувларга эришилган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади